ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Самарқанд шаҳрида коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқаролар хабардорлиги ва ҳуқуқий онгини ошириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Самарқанд шаҳри ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондиҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари иштирок этган.
"Глобал муаммолардан бири саналган коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга нисбатан ишончини кескин пасайтиради, – дейди "Халқ сўзи" газетасининг бўлим бошлиғи Қ.Хидиров. – Мазкур муаммога қарши қатор халқаро ҳужжатлар кучга кирган, ўз навбатида улар мамлакатимизда ҳам ратификация қилинган.