ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари Самарқанд Давлат университети ўқитувчиларини абитуриентлардан 16 минг $ пора олиш вақтида ҳибсга олишди, podrobno.uz хабарига асосан.
“Ядровий физика факультети доценти ва қабул комиссияси вакили Ориф Маматқулов, ушбу каферда ассистенти Умид Абдурахмонов ва тўртинчи курс талабаси Элбек Эргашев икки абитуриентдан қабул масаласини ҳал қилиш учун 16 минг доллар талаб қилишган”, — дейилган хабарда.
Маматқулов ОТМда ишлаган даврида 2007 йилдан бошлаб абитуриентлардан пул олишнинг самарали ишлайдиган тизимни ташкил қилган. Улар абитуриент ва уларнинг қариндошларидан тест синовидан муваффақиятли ўтишга ёрдам эвазига пул олишган. Уларнинг тизими ОТМнинг айрим ўқитувчилари билан келишув ҳамда Давлат Тест маркази ҳужжатларини қалбакилаштиришга асосаланган бўлган, — дейилган ҳуқуқни сақлаш органлари вакили хабарида.
Ушбу иш юзасидан жиноят кодексининг “Фирибгарлик” ва “Пора олиш” бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Порахўрларга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.