Мирзиёев Олий Мажлис парламентига коррупцияга қарши қонунчилик лойиҳасини киритди

"Олий Мажлис" биноси
Олий Мажлис биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур Қонун лойиҳаси коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббусини билдирди. Ташаббус матни Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида келтирилган.

Америка валютаси конверт ичида - Sputnik Ўзбекистон
Йил охирига қадар Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилади
Хабарда айтилишича, Қонун лойиҳаси коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, шунингдек коррупцияни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, шунингдек халқаро ҳамкорлик мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашувчи субъектларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясини тузиш ва унинг таркибига тадбиркорлар жамоат бирлашмаларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилмоқда.

Олий ўқув юртлари домлалари талабалардан пора олмасликка ваъда берди
Шундай қилиб, қонуннинг амалга киритилиши фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга кўмаклашади ва натижада ишчанлик фаоллиги ўсишига ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошишига олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига асосан "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0