ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон мева ва сабзавотлари яқин келажакда Россиядаги супермаркетлар расталарида сотувга қўйилади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
"Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи озиқ-овқат сотувчи компанияси — X5 Retail Group ўртасида мева ва сабзавотларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди", — дейди мухбир.
"Компания вакиллари ишлаб чиқариш жараёни ва логистика хизмати сифатидан мамнун бўлдилар", — деб таъкидлаган мухбирга "Ўзагроэкспорт" компанияси вакили.
Эндиликда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россиянинг 53 та субъекти(бу — Россия бўйича 7 мингдан зиёд савдо объектлари демакдир, таҳр.)да сотувга чиқарилади. Улар орасида, жамоатчилик орасида энг кенг тарқалган — "Пятерочка", "Перекресток Экспресс", "Карусель" сингари супермаркетлар ҳам бор.