Ўзбекистон экспорт қиладиган энг қимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулотлари

© СтрингерШўрданак
Шўрданак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспортга юбориладиган бир тонна шўрданак нархи – 3-4 минг $ ни ташкил қилар экан.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон экспорт қиладиган энг қимматбаҳо маҳсулот бу – шўрданак экан, деб ёзади Nuz.uz

Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасидаги савдо сотиқ шартномалари натижаларига кўра, ушбу маҳсулот учун энг арзон экспорт нархи тоннасига 3000– 4000 $ ни ташкил қилар экан.  

Қимматлиги бўйича иккинчи ўринда "Ризамат" навли узум турар экан, унинг экспорт нархи тоннасига 1840$ дан 2500 $ ни ташкил қилди. Учинчи ўринда эса гилос — тоннасига 1700 $ дан 2300 $ гача сотилар экан.

Сабзавотлар учун ўртача нархлар тоннасига лавлаги учун – 40 $, ошқовоқ учун – 50 $, шолғом – 55 $ ни ташкил қилади.

Маҳсулот экспорт нархлари ярмаркада ўтказилган савдода, дунё бозоридаги нархлар ҳамда талаб ва таклифга қараб аниқланади.

 

Янгиликлар лентаси
0