Ўзбекистон ва Россия “Яшил йўлаги" ноябрда ишга тушади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишСабзавотлар савдоси
Сабзавотлар савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келишилган шартномага кўра, Ўзбекистондан Россияга олиб келинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини божхона ва фитосанитар назоратдан ўтказиш жараёнини осонлаштирадиган ва тезлаштирадиган “Яшил йўлак” тизими ноябр ойида ишга тушиши керак.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ноябр охирига қадар “Яшил йўлак” тизими ташкил қилиш борасидаги шартномаларни имзолаши керак, деди бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган мева-сабзавот ярмаркаси давомида бош вазир ўринбосари Улугбек Розукулов.

Ушбу ташаббус Ўзбекистондан Россияга олиб келинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини божхона ва фитосанитар назоратдан ўтказиш жараёнини осонлаштириши ва тезлаштириши керак.

“Россия Федерацияси ҳукумати билан ҳамкорликда биз “яшил йўлак” лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Ушбу тизим Ўзбекистонда етиштирилаётган ҳўл ва қуритилган мева- сабзавот  маҳсулотларини Россиянинг турли ҳудудларидаги харидорларга еткизиб бериш жараёнини тезлаштириб маҳсулот ҳажмини ошириши керак”, — деди Розуқулов.  

Унинг сўзларига қараганда ноябр ойининг охирига қадар ушбу муҳим лойиҳа борасида керакли ҳужжатлар имзоланиши керак. Россия бозорида Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари сифатида "Сибирский альянс", "Магнит", "Перекресток", "Агролайн" ва Х5 Retail Group корхоналари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Савдо дўкони - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россияга “яшил йўлак” яратишни таклиф қилди

“Охирги йилларда Ўзбекистондан Россия ва қўшни мамлакатларга тўғридан-тўғри еткизиб берилаётган мева-сабзавотлар ҳажми уч баравар ошди. Жанубий Кореяга – беш баравар, БААга – 1,8 баравар, Германияга – 1,6 баравар. Йил якуни натижаларига кўра Ўзбекистондан мева-сабзавот экспорти ҳажми 1,4 баравар ошиши кутилмоқда”, — деди бош вазир ўринбосари.  

Розуқулов айтишига қараганда 2016 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон 700 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилди. Йил охирига қадар ушбу кўрсаткич 1 миллион тоннага еткизилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 2,3 миллион тонна картошка, 8,2 миллион тонна бошқа сабзавотлар, 1,5 миллион тонна полиз маҳсулотлари, 1,2 миллион тоннадан ортиқ узум ва 2 миллион тоннадан ортиқ бошқа мевалар етиштирилди.

Янгиликлар лентаси
0