Ўзбекистон Россияга “яшил йўлак” яратишни таклиф қилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСавдо дўкони
Савдо дўкони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу фикрни Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Азизов Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев билан учрашуви чоғида билдирди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Россияга Божхона хизмати ва Россия қишлоқ хўжалиги назорати йўналишида келишув тузиб божхона ва фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштирувчи “яшил йўлак” деб номланувчи жараённи амалга оширишни таклиф қилди, деб хабар қилинади Россия қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати томонидан.

Ушбу фикрни Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Азизов Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев билан учрашуви чоғида билдирди.

Қишлоқ хўжалик вазири жорий йилда икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг Россия бозорига етказиб берилиши ҳажми икки баравардан ҳам ошганини билдирди. Бироқ томонлар "ўзбек мева-сабзавотларининг Россия ҳудудига етказилиши ҳажмини оширишга халақит бераётган бир қатор тўсиқлар мавжудлигини" ҳам эътироф этдилар.

"Ўзбекистон томони Божхона хизмати ва Россия қишлоқ хўжалиги назорати йўналишида келишув тузиб божхона ва фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштирувчи “яшил йўлак” деб номланувчи жараённи амалга оширишни таклиф қилди", — дейилади қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Томонлар шунингдек барча соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишда ўзаро фаол ҳамкорликка тайёрликларини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0