Ўзбекистон ва Хитой 2017 йилда ҳам ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОқ сарой қароргоҳи
Оқ сарой қароргоҳи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ван Ини ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани ва қўллаб-қувватлагани учун Хитой Халқ Республикаси раҳбариятига, шахсан ХХР Раиси Си Цзиннпинга самимий миннатдорлик билдирди

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 12-ноябр куни Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди, деб хабар тарқатмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
"Шавкат Мирзиёев меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани ва қўллаб-қувватлагани учун Хитой Халқ Республикаси раҳбариятига, шахсан ХХР Раиси Си Цзинпинга самимий миннатдорлик билдирди", — дейилади хабар матнида.

Таъкидланишича, Хитой ташқи ишлар вазири Самарқандда бўлиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.

"Мулоқот давомида 2017-йилда навбатдаги учрашувларни ўтказишга келишиб олинди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техникавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.

Хитой Темир йўли - Sputnik Ўзбекистон
"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темирйўли қурилиши муҳокама қилинди
Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва сармоявий шерикларидан биридир. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард АҚШ долларидан, Ўзбекистондаги устувор лойиҳаларга жалб қилинган Хитой инвестициялари ва кредитлари ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошади.

Хитой компаниялари ва банклари иштирокида мамлакатимизда Қамчиқ довони орқали 19 километрлик темир йўл туннелини ишга тушириш, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи ва Қўнғирот сода заводини қуриш, Хоразм вилоятида замонавий экскаватор ва булдозерлар ишлаб чиқариш, телекоммуникациялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш цингари саноат ва инфратузилма ривожи учун муҳим лойиҳалар, шунингдек, "Жиззах" эркин иқтисодий зонасида инвестициявий лойиҳалар амалга оширилган.

Бугунги кунда "Ангрен" эркин иқтисодий зонасида автомобил ва қишлоқ хўжалиги техникаси шиналари ва конвейер лентаси ишлаб чиқариш заводини ҳамда "Навоийазот" акциядорлик жамияти негизида поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш каби муҳим инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Энергетика, нефт-газ, ирригация ва мелиорация соҳаларида, инфратузилмаларни модернизация қилиш борасида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳалар тайёрланмоқда.

ХХР Раиси Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон
XXР Рaиси Ўзбeкистoн Рaҳбaриятигa мaктуб йўллади
ХХР ташқи ишлар вазири Ван И самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Хитой раҳбарияти Ўзбекистон билан мамлакатларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келадиган барча истиқболли йўналишлар бўйича шерикликни бундан буён ҳам фаол ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг барқарорлиги, хавфсизлиги, изчил ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлидаги ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпинга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, Хитой халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Янгиликлар лентаси
0