ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. 2016-йилнинг 12-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Музокаралар давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.
Мулоқот чоғида, шунингдек, умумий кун тартибининг барча масалалари бўйича ҳамкорлик, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги муносабатларни ривожлантиришга икки томон ҳам интилаётгани қайд этилган.
Музокаралар якунларига кўра Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ОАВ вакиллари олдида нутқ сўзлаганлар.
Учрашувда Хитой Элчиси Сун Лижиэ иштирок этган.