The Financial Times газетаси Виртуал қабулхона ишига баҳо берди

© SputnikБош вазирнинг виртуал қабулхонаси
Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон БМТнинг 2016 йилдаги электрон ҳукумат ривожланиши бўйича рейтингида ўз ўрнини сезиларли даражада яхшилаб олди

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Британиянинг нуфузли The Financial Times газетасида "Ўзбекистон: электрон ҳукумат вакиллик демократияси ва давлат шаффофлигини оширишни таъминлайди" сарлавҳаси остида мақола чоп этилди, деб хабар беради "Жаҳон" ахборот агентлиги. Мақола давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ва жадал ривожланишига бағишланган.

Мақолада Ўзбекистонда мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилиши ҳақида сўз боради. Газетада ушбу босқичда ижобий натижаларга эришилгани, хусусан 290дан ортиқ кўринишдаги давлат хизматларини кўрсатувчи интерактив давлат хизматлари ягона портали фаолият кўрсатаётганлиги эътироф этилади.

Мақолада ёзилишича, 2016 йил бошидан буён мурожаатлар сони 2 баравар ошган ва 800 мингдан ортиқни ташкил этди. Илгари давлат бу хизматларни қўл режимида кўрсатиши учун кўплаб ресурс сарфлашга мажбур бўларди.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган телефон қўнғироқлари графиги - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир виртуал қабулхонасига бир кунда ўн минглаб қўнғироқлар келиб тушмоқда

Нашрда ёзилишича, давлатнинг муҳим қарорларни қабул қилишида фуқаролар ва тадбиркорларнинг иштирокини таъминлайдиган қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизими яна бир самарали восита бўлди. Мазкур тизим орқали 800дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамадан ўтди ва 1400дан ортиқ изоҳ ва таклифлар олинди ҳамда уларнинг ярми қонунчилик ҳужжатларини тасдиқлашда инобатга олинди.

"Очиқ маълумотлар миллий Порталининг ишга туширилиши бизнес-стартапларни бошлашдаги муҳим омиллардан бири бўлди, ундан 630 мингдан мартадан ортиқ фойдаланилди. Портал ўз ичига 109 ташкилот томонидан тақдим этилган 1750та очиқ маълумотлар тўпламини ўз ичига олади", — деб давом эттирилади The Financial Times газетасидаги мақолада.

Мақолада солиқ ва статистика ҳисоботи, божхона декларацияларини расмийлаштириш, тадбиркорлик субъектлари ва фирма номларини рўйхатдан ўтказиш кабилар энг талабгир онлайн хизматларга айлангани, “Электрон виза” тизими йўлга қўйилганлиги эътироф этилади. Шу билан бирга, давлат харидлари бўйича электрон савдоларнинг ягона механизми, тадбиркорларнинг хўжалик судларига даъво аризаси бериши бўйича электрон тизим, давлат хизматларини олиш учун ариза беришда ҳужжат қабул қилишнинг “ягона ойна” тизими самарали фаолият кўрсатмоқда. Шу тарзда, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари энг талабгир ва оммабоп давлат хизматларига монитор ва смартфонлар орқали кириш имкониятига эга бўлдилар.

Davra.uz ижтимоий тармоғи - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир виртуал қабулхонасига "Davra.uz" ижтимоий тармоғи орқали мурожаат этиш мумкин

"Бугунги кунда мамлакатда 32 миллион аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 60%ини ёшлар ташкил этади, уяли алоқа хизматларидан 21 миллион киши, интернет хизматидан 13 миллиондан ортиқ киши фойдаланади, — деб ёзади нашр. – Мамлакатда кенг миқёсда олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон БМТнинг 2016 йилдаги электрон ҳукумат ривожланиши бўйича рейтингида ўз ўрнини сезиларли даражада яхшилаб олди ва электрон ҳукумат фаолияти жорий этилган мамлакатлар орасида 80-ўринни, ҳукуматнинг фуқаро ва бизнес вакиллари билан самарали мулоқотини баҳоловчи электрон иштирок индексида 47-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 3-, Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринда туради".

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистонда электрон ҳукуматнинг жорий этилиши ва ривожланиши миллий устуворлик касб этган, "Электрон ҳукумат" бўйича 40дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилинган, “Электрон ҳукумат ҳақида”ги қонун асосида меъёрий-ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилган.

"2016 йил 25 сентябрда Бош вазирнинг Виртуал қабулхонаси (PM.gov.uz) ташкил этилиши аҳолининг давлат органлари билан мулоқотини тубдан такомиллаштирди ва Ўзбекистонда жамиятни демократлаштиришнинг бир қисмига айланди, — деб ёзади газета. – Эндиликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳал этилмаган муаммолар, шикоят ва таклифлари билан ҳеч қандай сарф-харажат ва рақамли имзоларсиз бир лаҳзада тўғри Бош вазирга мурожаат этишлари мумкин. Колл-марказ паспорт маълумотлари каби шахсий маълумотни талаб қилмайди, телефон рақамининг ўзи кифоя".

Работа геодезиста - Sputnik Ўзбекистон
Электрон кадастр тизими 2020 йилга қадар яратилади

Мақолада Виртуал қабулхона мурожаат қилувчиларнинг гендер тенглигини ривожлантириш ҳамда имконияти чекланган кишиларнинг порталдан телефон рақами орқали фойдаланиш ва Колл-марказга оғзаки мурожаат қилишларига имкон бериши таъкидланади. Виртуал қабулхонанинг устун жиҳатлари очиқ-ошкора кўзга ташланиб туриши эътироф этилади. Булар жамоатчилик ишончининг ошиши, муаммони ҳал қилишда умумдавлат ёндашувини таъминлаш, ислоҳотларни "қуйидан-юқорига" тамойили асосида амалга ошириш, шаффофлик ва коррупциянинг олдини олиш кабилардир. Ўз навбатида, мазкур омиллар ҳокимиятнинг барча қатламларининг босқичма-босқич очиқ ва шаффофлигини таъминлайди.

The Financial Times шунингдек Бош вазирнинг Виртуал қабулхонасини янада ривожлантириш бўйича режалар билан ҳам таништиради. Уларга кўра давлатнинг ҳудудий ва қуйи органлари бўлинмалари ҳамда туманлар прокуратура органларини ҳам тармоққа қамраш кўзда тутилган. "Мазкур портал институционал ислоҳотларни такомиллаштиришга хизмат қилади ва жамоатчилик, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун дўстона тизим вазифасини бажаради. Келгусида янада ривожлантирилиши ва такомиллашиши кўзда тутилган Виртуал қабулхона БМТнинг 2018 йилги ҳисоботида жаҳон мамлакатлари орасида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича намуна сифатида тилга олинишни мақсад қилган", — дейилади мақолада.

Британия нашри хулоса сифатида электрон ҳукумат вакиллик демократияси ва давлат шаффофлигини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг ёрқин келажаги йўлида ўзига хос ҳаракатлантирувчи омил бўлишини билдиради.

Янгиликлар лентаси
0