Бош вазир виртуал қабулхонасига бир кунда ўн минглаб қўнғироқлар келиб тушмоқда

© Sputnik / СтрингерШавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган телефон қўнғироқлари графиги
Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига бўлаётган телефон қўнғироқлари графиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мурожаат қилувчиларга интернетдан фойдаланишга имконият бўлмай қолгандагина телефон орқали, айнан қўнғироқлар камроқ бўладиган вақтда мурожаат юбориш тавсия этилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига қўнғироқлар сони кескин равишда ўсиб бормоқда, деб хабар қилинган Шавкат Мирзиёевнинг Facebook саҳифасида.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Виртуал қабулхона: ҳар бир мурожаат қатъий назоратда
Хабарда айтилишича, 19 октябрь куни бир сутка давомидаги қўнғироқлар сони 19 мингдан ортган. "Буларнинг барчаси мурожаат юбориш эмас, балки мурожаатларнинг ҳолатини аниқлаштириш билан ҳам боғлиқ. Ушбу ҳолатда хизмат сифатини яхшилаш мақсадида операторлар сони доимо орттириб борилаяпти, лекин шу билан биргаликда айнан қўнғироқ кўп бўладиган вақтларда 1000 телефон рақамида навбат кутиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу сабабли, мурожаатлар имкони борича pm.gov.uz сайти орқали юборилиши ҳамда ҳолати текширилиши мақсадга мувофиқ", — дейилади хабарда.

Мабодо Интернетдан фойдаланишга имконият бўлмай қолгандагина телефон орқали, айнан қўнғироқлар камроқ бўладиган вақтда мурожаат юборган маъқуллиги қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0