Бош вазир виртуал қабулхонасига "Davra.uz" ижтимоий тармоғи орқали мурожаат этиш мумкин

© Sputnik / СтрингерDavra.uz ижтимоий тармоғи
Davra.uz ижтимоий тармоғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Davra.uz" ижтимоий тармоғида "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси ахборот маркази" гуруҳи очилди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. "Davra.uz" орқали Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига жисмоний ва юридик шахслар мурожаат боришлари мумкин, деб хабар қилган ахборот маркази ходими.

Рахматова Дилшода - Sputnik Ўзбекистон
Муаммо, мурожаат, ечим - Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 5+
"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига мурожаат юборишнинг бошқа усулларидан фарқли равишда, Davra.uz фойдаланувчилари ошкора ёки шахсий кўринишида мурожаат юбориш имкониятига эгалар", — дейилган хабарда.

Ошкора мурожаатлар бевосита гуруҳ лентасида чоп этилади ва ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари кўриши учун очиқлиги қўшимча қилинган.

Шахсий мурожаатларни юбориш учун фойдаланувчи "O`zbekiston Respublikasi Bosh vaziri virtual qabulxonasi axborot markazi" Гуруҳи маъмурларидан бирига мурожаат юбориши мумкинлиги ҳам таъкидланган.

"Davra.uz"да мурожаат юбориш қандай тартибда амалга оширилади?

Юборилаётган мурожаатлар расмий мақомга эгалиги учун:

1. Ушбу гуруҳ орқали мурожаат юбориш учун ўз профилингизда телефон рақамингиз ва яшаш манзилингизни кўрсатишингиз талаб этилади.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Виртуал қабулхона: ҳар бир мурожаат қатъий назоратда
2. Ушбу гуруҳда қолдирилган постлар барча фойдаланувчилар учун эркин муҳокамада бўлишини эслатиб ўтамиз. Агар мурожаатингиз ва унинг натижаси Davra.uz ижтимоий тармоғида (пост сифатида) барча учун эркин муҳокамага тақдим этилишини истамасангиз у ҳолда гуруҳ маъмуриятига ўз мурожаатингизни бевосита юборишингиз мумкин (чат орқали).

3. Алоҳида эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас. Одобсизлик мазмунидаги (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш) мурожаатлар ёки изоҳлар, шунингдек мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар ўчириб ташланади.

4. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.

Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

Гуруҳ маъмурлари томонидан барча қабул қилинган мурожаатлар доимий мониторинги олиб борилади, мурожаат ҳолати ўзгариши ва унинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар шарҳларда чоп этилади ёки жўнатувчиларнинг ўзига шахсан юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни "pm.gov.uz" сайти орқали, (0 800) 210-0000 ёки 1000 қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда, ёки ЎзЛиДеП ҳудудий партия ташкилотларига ташриф буюриш орқали юборишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0