Муаммо, мурожаат, ечим - Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 5+

© Sputnik / Алексей ТихомировРахматова Дилшода
Рахматова Дилшода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мухбиримиз расмий портал орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилганига эндигина 10 кун бўлди. Sputnik Ўзбекистон мухбири виртуал қабулхонага мурожаат этиб, қабулхона фаолияти аъло даражада йўлга қўйилганига шахсан ишонч ҳосил қилди.

Мухбиримиз расмий портал орқали Булунғур туманида болалар спорт ёки мусиқа билан шуғулланишлари учун етарлича шароит яратилмагани ҳақида мурожаат қилди.

"Мен ўғлимнинг спорт билан шуғулланишини истайман, лекин спорт мактаби уйимиздан 30 километр нарида жойлашган. У ерга ҳар куни ўғлимни олиб боргани имкониятим йўқ, бир ўзини юборай десам у жуда ёш. Шу боис Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат йўлладим. Орадан икки кун ўтгач, туманимиз ҳокимиятидан вакиллар келишиб, муаммо билан танишиб чиқишди ва ўғлимни туман ҳокимияти яқинидаги "Баркамол авлод" болалар марказига олиб боришим мумкинлигини айтишди.

Мурожаат қилаётганимда ушбу муаммоим ҳал бўлишига ишонмагандим. Чунки илгари бу масалада туман ҳокимлигига мурожаат қилиб ҳеч қандай жавоб олмаганим, муаммонинг зудлик билан ҳал этилиш мумкинлигига дуч келмаганим боис  бундай тезкорликни кутмагандим.

Муаммоим тезкорлик билан ижобий ҳал бўлгани учун Шавкат Миромоновичга миннатдорлик билдираман. Ишонч билан айтишим мумкинки, виртуал қабулхона аъло даражада ишламоқда!", — деди мухбиримиз.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси қандай ишламоқда?
Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси иш бошлагани ҳақидаги хабар чоп этилганида, турли сансалорликларга дуч келавериб ҳафсаласи пир бўлганлар ишончсизлик билан қўл силтагани табиий. Зеро, шикоят ёки аризанинг пастдан юқорига қараб ҳаракатланиши жараёнида муаммонинг ижобий ҳал бўлишидан кўра вақтнинг бекорга сарфланиши, асабларнинг емирилиб тугаши кўпроқ учрайди. Аммо биз юқорида қаламга олган мавзу бунинг мутлақо акси.

Виртуал қабулхонанинг Facebookдаги саҳифасида ҳам ҳал этилган кўплаб муаммолар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин. Бош вазирга миннатдорлик билдириб ёзилган мактублар ҳам бисёр.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи-Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 24 сентябр куни ташкил этилган бўлиб, (0 800) 210-0000 ёки 1000 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш (қўнғироқ республика бўйича бепул, фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади), хат юбориш (pm.gov.uz веб-сайтида келтирилган шаклни тўлдириш орқали) ёки “O‘zLiDeP” ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали мурожаат қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0