Ўзбекистонда чилим рекламаси учун жазо жорий этилди

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишТамаки маҳсулоти рекламаси
Тамаки маҳсулоти рекламаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари рекламасини жойлаштирган, тарғиб қилган шахслар қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чилим рекламаси учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Қўмита умумий овқатланиш корхоналари, мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларга тегишли мазмунда мактуб жўнатди.

Сайт. - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари рекламаси таъқиқланди

"Бугунги кунда реклама жойлаштириш ҳолатлари, шунингдек, бинолар олдига, ижтимоий тармоқларда ташқи реклама жойлаштириш орқали алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, хусусан чилим истеъмол қилишга чақириқлар бўлаётгани қайд этилмоқда. Таъкидлаш зарурки, айрим умумий овқатланиш масканлари раҳбарлари томонидан тамаки маҳсулотлари, хусусан чилим истеъмол қилиш учун истеъмолчиларга шароит яратилиши орқали республикада амал қилаётган қонунчилик бузилмоқда", — дейилади қўмита хабарномасида.

Шу боис давлат рақобат қўмитаси жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари рекламасини жойлаштирган, тарғиб қилган шахслар қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишлари ҳақида огоҳлантиради.

Ўзбекистон Республикасининг "Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Қонунига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш ҳамда уларни истеъмол қилишга тарғиб этишга йўл қўйилмайди. Яъни алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақида тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ҳамда бадиий образларни ошкора ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган хатти-ҳаракатлар тақиқланади.

2011 йил октябрдан бошлаб Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт муассасалари ва диний идоралардан беш юз метрдан кам радиусда сотиш мутлақ тақиқланган.

Чекиш зарари кўрсатилган сигарет қутилари - Sputnik Ўзбекистон
Алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотиш қоидалари ўзгартирилди

Бундан ташқари, ҳукумат жорий йилдан бошлаб алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш бўйича чакана савдо қоидаларига ўзгартириш киритди. Унга кўра, агар маҳсулот болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида бўлса,  алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) уларни истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда бу маҳсулотларни сотиш тақиқланади.

Ҳужжатга шунингдек, алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса сотишни рад этиши шартлиги ҳақидаги мажбурият киритилди. Сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0