Алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотиш қоидалари ўзгартирилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишЧекиш зарари кўрсатилган сигарет қутилари
Чекиш зарари кўрсатилган сигарет қутилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар маҳкамаси қабул қилган қонунда, Ўзбекистонда 20 ёшдан ёш бўлган фуқароларга алкоголь ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиш таъқиқланди.

ТОШКЕНТ 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 287 сонли қарори билан “Чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га қўшимчалар ва ўзгаришлар киритди.

Ўзгаришлар ва қўшимчалар алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ёш фуқароларга сотишни олдини олишга қаратилган. Қарорнинг тўлиқ матни билан Lex.UZ сайтида танишишингиз мумкин.

Бундан буён сотувчи, алкоголь ёки тамамки маҳсулотлари сотганда харидорлардан уларнинг ёшини сўраши, ёш кўринган харидорлардан ҳужжат талаб қилиши шарт. Ҳужжат бўлмаган тақдирда –унга маҳсулот сотилмаслиги керак.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари упаковкасида ушбу маҳсулотнинг соғлиққа зарарли эканлиги ҳақида тиббий огоҳлантириш бўлмаган тақдирда ҳам, уларни сотувга чиқариш таъқиқланади.

Ушбу қоидалар нафақат дўконларда, балким ошхона, ресторан, кафе ва автоматик маҳсулот сотиш мосламаларида ҳам амал қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0