Ижтимоий тармоқларда спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари рекламаси таъқиқланди

© Collage: Jeshu John\ SputnikСайт.
Сайт. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумий овқатланиш тармоқлари ва корхоналар ижтимоий тармоқларда спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш таъқиқланиши ҳақида огоҳлантирилди.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналари томонидан ижтимоий тармоқларда спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари реклама қилиниши олдини олиш бўйича керакли чора-тадбирлар кўрмоқда. Бу ҳақда gazeta.uz сайти хабар беради.

Қўмита мутахассилари бу борада бир қатор мисолларни келтириб ўтмоқда. Бир шиша спиртли ичимликни харид қилганга иккинчиси совға сифатида берилиши, шунингдек, алкогол ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари(кальян)ни истеъмол қилишга чақириқлар шулар жумласидандир.

Бир қатор умумий овқатланиш корхоналари, спиртли ичимликларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотлар номига Қўмита томонидан бу турдаги реклама ва тарғиботлар тўхтатилгани ҳақида огоҳлантирувчи мактублар йўлланди.

Алоҳида ташкилотлар устидан эса жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилади Қўмита.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтган йилда  560та реклама тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари ўрганиб чиқилди. Шулардан 409 ҳолатда қонун бузилиши қайд этилган бўлса, 200 нафар бузғунчиларга нисбатан умумий 121,2 миллион сўм миқдорда жарима белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0