Эксперт: АҚШ учун Ўзбекистондан қизиқроқ давлат йўқ

© Фото: KazinkomАкежан Кажегелдин
Акежан Кажегелдин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марҳум Ислом Абдуғаниевич ўзгаларнинг қизил гиламларида кам юрган ва аксинча, бошқалар унинг олдига келишарди. Ҳозирда янги раҳбарият ҳам худди шу йўлдан боради деган тасаввур уйғонмоқда

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. АҚШнинг янги президенти ўз эътиборини Ўзбекистонга қаратади, деди Қозоғистон собиқ бош вазири Акежан Кажегелдин "Новая газета"га берган интервьюсида, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

АҚШдаги сайловлар Марказий Осиёда қандай акс этиши ҳақида сўзларкан, Кажегелдин яқинда Сенатнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича қўмитаси раиси Содиқ Сафоев раҳбарлигидаги делегация Вашингтонга ташриф буюрганига эътибор қаратди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШдаги кўплаб кузатувчилар Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти ўзининг сиёсий келажаги борасида тўғри қадам ташлаётганлигини эътироф этишмоқда.

Дмитрий Абзалов - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё атрофида бирлашиши АҚШ учун қўрқинчли туш

"Ўзбекистонда сайловолди кампанияси кетмоқда, унинг натижасини олдиндан айтиш мумкин. Эътибор беринг, Ўзбекистон сайловларни кузатиш учун Ғарбдан кузатувчиларни таклиф этди. Сайлов ҳеч қандай сохталаштиришларсиз ўтишига Тошкентнинг ишончи комил. Ўзбекистон ҳудуд етакчисига айланди ва Марказий Осиё, биринчи навбатда Афғонистон ва Покистонда барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан халқаро ташкилотлар ҳамда иттифоқлар Ўзбекистонга суянади", — деди сиёсатчи.

Унинг фикрича, давлатчиликни босқичма-босқич шакллантирган Ўзбекистон ҳудудда жиддий ҳамкор бўла олишини исботлади. Бундан ташқари, мамлакат ўзининг географик жойлашуви билан ҳам мақтаниши мумкин.

"Марҳум Ислом Абдуғаниевич ўзгаларнинг қизил гиламларида кам юрган ва аксинча, бошқалар унинг олдига келишарди. Ҳозирда янги раҳбарият ҳам худди шу йўлдан боради деган тасаввур уйғонмоқда. Ўзбекистон ташқи сиёсатда ҳеч қандай блокларга қўшилмаслиги ҳақида баёнот берилди", — деди у.

Клинтоннинг сайловда ғалаба қозониши Штатларнинг Марказий Осиё ҳудудидаги фаоллигини оширишига Кажегелдиннинг ишончи комил.

Сиёсашнуос, МДУ профессори Андрей Манойло - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Ўзбекистон Америка учун "ёғли жой"

"Клинтон муваффақият қозонгудек бўлса, Марказий Осиёдаги фаол сиёсатга қайтилади. Демократлар бу минтақада қандай хатоларга йўл қўйилганини билишади ва бу хатоларни қандай тўғрилаш ҳамда қандай иш олиб бориш кераклиги ҳақида уларда тушунча мавжуд. Ҳозирда ҳудудда диний экстремизмга қандай тўсқинлик қилиш саволи муҳокама қилинмоқда. Демократлар минтақа беқарорлик манбаи эканлигини яхши билишади", — деди сиёсатчи.

У Штатлар яна илгари фаолият кўрсатган радио, телестанциялар ва ижтимоий тармоқларга ҳомийлик қилишни бошлаши мумкинлигини тахмин қилди.

"АҚШ учун минтақада Ўзбекистондан қизиқроқ давлат йўқ", — деди эксперт.

Бироқ тизимли таҳлил ва прогноз маркази раҳбари Ростислав Ишченко Штатлар маблағ етишмаслиги боис минтақадаги таъсирини камайтиради, дея аксинча фикр билдирди.

Янгиликлар лентаси
0