Эксперт: Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё атрофида бирлашиши АҚШ учун қўрқинчли туш

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишДмитрий Абзалов
Дмитрий Абзалов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ бир вақтнинг ўзида ер юзининг бир нечта нуқталаридаги ҳарбий тўқнашувларда иштирок этадиган ҳолатда эмас, деб ҳисоблайди Стратегик алоқалар маркази президенти Дмитрий Абзалов

Экспертнинг фикрича, АҚШнинг Сурия, Ливия, Ироқ, Афғонистон, Лотин Америкаси, Марказий Осиёдаги фаол ҳаракатлари мамлакат бюджети учун қимматга тушиши мумкин, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

— АҚШнинг ростдан ҳам Марказий Осиё мамлакатларига қизиқиши сўнмоқдами ёки бу вақтинчалик ҳолатми?

— Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларига бўлган қизиқишини ҳар доим таъкидлаб келган. Қирғизистондаги сайловларда АҚШ сиёсий доираларининг иштирокини ва америкаликларга энергия захиралари нуқтаи назаридан қизиқиш юқори бўлган Ўзбекистонни тилга олиш мумкин. Ва албатта, Афғонистон билан чегарадош Тожикистонни ҳам.

Россия президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: АҚШ Каримов вафотидан сўнг Россия Ўзбекистонда ўз таъсирини кучайтиришидан қўрқяпти

— Лекин ҳозирда ҳудудда Хитой жуда фаоллашди, у Марказий Осиё давлатларига жозибадор иқтисодий лойиҳаларни таклиф қилмоқда…

— Шубҳасиз. Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё атрофида бирлашиши АҚШ учун қўрқинчли туш кабидир. Ўз вақтида америкаликлар бунга йўл қўймаслик учун билвосита генерал Назарзода раҳбарлигида Тожикистонда давлат тўнтаришига уринишганди.

АҚШ бир нечта вилоятларининг ҳокимлари тожик бўлган Афғонистонга доим қизиқиш билдириб келган. Ўзбекистон Хитой билан фаол ҳамкорлик қилмоқда, бу АҚШни ташвишлантирмоқда, лекин улар ҳеч нарса қила олишмаяпти. АҚШ ҳозирча Марказий Осиёга кирмайди. Фақат ташқаридан таъсир ўтказишга уриниб кўради. Ҳозирда улар учун Николас Мадуро режимидаги муаммолар боис Лотин Америкаси муҳимроқ.

— Вашингтонда АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқ урушдан қизғин қарама-қаршиликка айланаётганини айтишмоқда. Сиз бу фикрга қўшиласизми?

— Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашиши сайловолди характерига эга. Унутманг, тез орада нафақат АҚШ, балки Франция, Германияда ҳам сайловлар ўтказилади. 2017 йилда яна Россияга нисбатан санкциялар қўллашни муҳокама қилишга тўғри келади.

Қарама-қаршиликлар АҚШдаги президентлик сайловларига қадар давом этади. Лекин бир нарсани аниқ айтиш мумкин – тўлақонли тўқнашув бўлмайди. Ядровий тўхтатиб туриш омили мавжуд. Ҳеч ким Украина ёки Сурияни деб Россия билан жиддий тўқнашувга бормайди.

Янгиликлар лентаси
0