ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Сиёсатшунос фикрига кўра, рангли инқилоблар у ёки бу шаклда Марказий Осиёнинг исталган минтақасида рўй бериши мумкин. Аммо ҳозирча энг мураккаб ва ноаниқ вазият айнан Ўзбекистонда сақланиб қолинмоқда. Хусусан, АҚШ бу ерда ўз фаолиятини фаоллаштиришга киришди, деб ёзмоқда Спутник Тожикистон.
"Америкаликлар ҳозирда ғимирлаб қолишган, улар Ўзбекистонга ёғли жой сифатида қарашмоқда. Биринчидан, мамлакат олтин заҳираларига бой, бундан ташқари у жойлашув жиҳатдан ўта қулай стратегик регион ҳисобланади. Ҳозирдан бошлаб баъзи нодавлат ташкилотлар ҳисобига пул келиб туша бошлади, эҳтимол бу пуллар 4 декабрга белгиланган муддатидан олдин ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўраётган мухолифатчиларни молиялаштиришга сарф қилинар.
Рангли инқилоблар шаклидаги норозилик акциялари ҳам айнан ўша санада ўтказилиши мумкин", — деб фикр билдиради эксперт.
Манойлонинг сўзларига қараганда, ҳаммаси сайловлар натижаларига кўра мамлакат раҳбари бўладиган одамга боғлиқ. Агар у ўзини кучли раҳбар ва хўжайин сифатида намойиш этса, сиёсий элита эса ўзаро келишувга бора олса, мамлакатдаги ҳукумат алмашинуви зиддиятларсиз, осуда кечади. Бу эса — фаровонлик гаровидир.