ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси рейтингида яна бир поғона юқорига кўтарилиб, 48 ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда расмий ФИФА сайти.
Бир неча кун олдин Football Rankings саҳифаси Ўзбекситон жамоаси уч поғона юқорига кўтарилишини башорат қилган эди, лекин ФИФА жамоани фақат бир поғона юқорига кўтарди.
Ўзбекистон футбол жамоаси тарихида энг яхши натижа 2006 йилнинг ноябрида кўрсатилган. Ўшанда жамоа жаҳон рейтингининг 45 ўрнига кўтарилган эди.
Бугунги кунда жаҳон футбол рейтингида биринчилик 1621 очко тўплаган Аргентинага тегишили. Иккинчи ўринда ҳозирги жаҳон чемпиони – Германия (1465 очко), учинчи ўрин – Бразилия (1410). Энг яхши жамоалар ўнталигига Бельгия, Колумбия, Чили, Франция, Португалия, Уругвай ва Испания киритилган.
Ўзбекистон терма жамоаси 617 очко тўплаб, 48-ўринга кўтарилди. Осиё футбол конфедерацияда Эрон 837 очко тўплаб 27 ўринни эгаллаган, Австралия 40 ўринни, Жанубий Корея 44 ўринни, Россия 53 ўринни эгаллаган.
Ушбу рейтинг 1993 йилдан буён олиб борилмоқда. Унда миллий жамоа тўрт йил давомида кўрсатган натижалари ва ҳар бир ўйин ҳисобга олинади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ЖЧ-2018 учун бўлаётган ўйинлар доирасида, Ўзбекистон сараловчи гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. Олдинда Эрон термаси.