ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. ФИФА сентябрь ойи учун терма жамоалар рейтингини тақдим этди.
Унга кўра, ўтган ойда 55-поғонани эгаллаб турган Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда 6 поғона юқорилаб, 49-ўринда жойлашди.
Бунга эса Буркина-Фасо, Сурия ва Қатар терма жамоалари мағлуб этилгач Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони 560тадан 621тага кўпайгани сабаб бўлди.
Ўзбекистондан олдинги 48-ўринда Греция (622 очко) ва 50-ўринда Сербия (602 очко) қайд этилди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йил ноябрь ойида ФИФА рейтингида 45-ўринда қайд этилган ва бу мамлакат жамоаси тарихидаги энг юқори натижа бўлиб турибди.
Терма жамоа Осиё қитъаси жамоалари орасида тўртинчи ўринни сақлаб қолди. Янги рейтингда Япония Ўзбекистондан қуйига тушди, Австралия эса қитъада иккинчи бўлиб олди.