ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Халқаро Футбол федерациясининг (ФИФА) янгиланган рейтингида, Ўзбекистон терма жамоаси ўн поғона юқорига кўтарилди, дейилган ташкилот расмий саҳифасида.
Рейтингга олдиндагидек 1585 очко тўплаган Аргентина жамоаси бошчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Бельгия (1401), учинчи – Колумбия (1331). Биринчи ўнталикда кутилганиек Германия, Чили, Португалия, Франция, Испания, Бразилия ва Италия терма жамоалари жойлашган.
Ўзбекистон жамоаси 569 очко тўплаб, 56 ўринни эгаллади. Олдингги рейтингга қараганда бу 10 поғона юқори.
Осиё футбол конфедерациялари орасида (AFC) Эрон 39 ўринда ва Жанубий Корея республикаси 48 ўринни эгаллашган.
Россия терма жамоаси янги рейтингда 9 поғона йўқотиб, 38 ўринга тушди. Россия жамоаси бир маротаба бундан ҳам паст 40 ўринга 1998 йилгнинг декабрида тушган эди.
Ушбу рейтинг тизими 1993 йилда киритилган бўлиб, очколар сони миллий жамоаларнинг 4 йил давомида ўйнаган ўйинлар натижасига қараб белгиланади.