ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik, Антон Курилкин. Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги натижалари ва истиқболлари ҳақида Sputnik мухбирига “Евроосиё-Волгабўйи” – Ахборот-таҳлил маркази Марина Лапенко сўзлаб берди.
— Бугунги Россия ва Ўзбекистон орасидаги иқтисодий муносабатлар қандай ҳужжатларга асосланган?
— Энг асосий ҳужжатлар бу – Ўзбекистон ва Россия орасида имзоланган стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартномалар. Иқтисодий ҳамкорлик борасида эса, асосий ҳужжатлар бу: 2013-2017 йиллардаги иқтисодий ҳамкорлик дастури, ҳукуматлар орасидаги ўзаро сармояларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш дастури, ҳукуматлар орасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақидаги шартномалардир. Ҳукуматлараро комиссиялар иши ҳам ўта муҳимдир. Мустақиллик йилларда икки давлат орасида умумий ҳсиобда 200га яқин шартномалар имзоланган.
— Икки мамлакат орасидаги иқтисодий ҳамкорликни қанчалик муваффақиятли дейиш мумкин?
— Афсуски, охирги йилларда ушбу ҳужжатларнинг кўпчиллиги томонлар ниятини билдирган ҳолда, фақат қоғозда қолиб кетмоқда. Албатта, ҳамкорликнинг янги шаклларини тузиш ва уларни амалга ошириш борасида ишлаш керак. Балким ўшанда ҳамкорлик ҳақиқатдан ҳам стратегик даражаги етиши мумкин.
Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда, ҳукуматининг иқтисод устидан олиб бораётган керагидан ортиқ назорати, бизнес ривожланишига халал бераётган маъмурий ва молиявий тўсиқлар, шахсий мулк ҳуқуқи кафолатланмаганлиги ва оборотдан фойдани ажратиб олиш мураккаблиги — қўшимча муаммолар яратмоқда.
Лекин шунга қарамасдан, иккала томонга ҳам ўзаро иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш керак. Масалан, Россия Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келишни истайди. Россия томонидан қабул қилинган санкцияларга қарши чоралар — бу борада Ўзбекистон учун Россия бозорида катта имкониятлар яратди.
Сентябрда Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев ва Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан бўлиб ўтган учрашувда 2016 йилда Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот еткизиб бериш икки баравар ошгани қайд этилди.
Бугун эса, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун “яшил йўлак” (зеленый коридор), яъни чегарада санитар ва божхона назоратини тезлаштирилган тартибда ўтказиш жадал бормоқда.
Саноат маҳсулотлари етказиб беришда ҳам муваффақиятлар бор, сармоялар киритиш ҳам жадал бормоқда. Масалн охирги йилларда Россия Ўзбекистонга киритган сармояси 6 миллиарддан ошди.
— Ўзбекистонда президент сайловидан кейин иқтисодий ҳамкорлик фаоллашадими?
— Бўлиши мумкин. Ушбу вақтга келиб Россия ва Ўзбекистон орасидаги кўплаб иқтисодий шартномалар муддати тугайди. Лекин шунга қарамасдан муносабатларнинг асосий йўналишлари ўзгармайди.
Евроосиё Иттифоқи Ўрта Осиё ҳудудида кун сайин муҳим рол уйнамоқда. Ягона божхона ва ягона ахборот ҳудуди ташкил қилиш бўйича фаолият олиб борилмоқда. Ҳудудда ягона технологик майдонлар пайдо бўлмоқда. Умуман айтганда, мамлакатлар оасидаги муносабатлар иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлсада, интеграция кучаймоқда. Евроосиё Иттифоқи ва алоҳида мамлакат орасида ҳамкорлик қилишнинг кўплаб усуллари бор. Масалан, ҳозир муҳокама қилинаётган, ЕОИИ ва Эрон орасидаги шартнома каби.
Бундай шартнома Ўзбекистон корхоналари учун 182 млн кишидан иборат улкан бозорга кириш имконини яратади.
Бундай шартнома доирасида ҳамкорлик механизмини яратишга жуда кўп вақт керак бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, яқин келажакда бундай шартнома имзолаш учун уни бугундан тайёрлай бошлаш керак.