ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов бошчилигидаги делегация Тошкентга етиб келди, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабарига асосан.
Россия делегацияси Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи Иқтосодий Алоқалар ва Инвестициялар вазири билан музокаралар олиб боради. Ундан ташқари делегация республиканинг бир неча пахта заводларига ташриф буюришни кўзда тутган. Делегация таркибида Россиянинг бир неча тўқимачилик комбинатлари вакиллари бор.
Савдо ваколатхонаси вакилининг сўзларига қараганда, томонлар Россияда қўшма корхона ташкил қилиш имкониятини ўрганиб чиқишади. Ушбу корхона Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик ярим-таёр маҳсулотлари асосида, юқори қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
Ўзбекистондаги Россия савдо ваколатхонаси хабарига кўра, 2015 йилда Россия пахта толаси импортининг 60% Ўзбекистон маҳсулотига тўғри келди. Маҳсулот ҳажми 74 минг тоннани ташқил қилди.