ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. 2016 йилнинг 18-19-октябр кунлари Тошкентда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлари вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан хорижий мамлакатлар илмий-академик доираларининг вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.
Шу нуқтаи назардан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси айнан Ўзбекистонда ўтказилиши алоҳида маъно ва аҳамият касб этади. Негаки, Ўзбекистон ҳамиша мусулмон олами ичра бир-бирини ўзаро тўғри тушунишнинг тарафдори бўлиб келгани ҳолда ўзининг кўп асрлик тарихи давомида цивилизациялар ҳамда турли халқлар маданиятларининг чорраҳаси бўлиб хизмат қилган.
Шуни қайд этиш жоизки, кўп миллатли Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кезларидан бошлабоқ виждон ва эътиқод эркинлиги таъминланишига, жамиятда динлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишига, конфессиялар ва маданиятлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Шарқнинг нозик маънавий қадриятлари ҳамда замонавий демократик тамойиллар суверен мамлакатда диний мансублигидан қатъий назар ҳар бир фуқарога тенг имкониятлар яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишнинг яхлит тизимини шакллантириш имконини берди. Шу боис бугунги кунда миллатлараро дўстликнинг мустаҳкам ришталари Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминламоқда. Бу ижобий тажрибани нафақат Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган барча давлатларда, балки бутун дунёда чуқур тадқиқ этиш ва тарқатиш лозим, деб ўйлайман".