ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ҳижрий йилни бошлаб берувчи Муҳаррам ойининг номи луғатда "ҳурматланувчи", "улуғланувчи" деган маъноларни англатади. Муборак Муҳаррам ойи ва фазилатли Ашуро кунида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти бўлган Ислом Абдуганиевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб, жорий йилнинг 12 октябрь куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида "Билимлер беллескенде" танлови ўтказилди. Бу ҳақда муслим.уз хабар қилган.
Сўнгра Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири Шамсуддин Баҳоуддинов Юртбошимиз бўлган, Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни Ўз раҳматингга олишини сўраб дуолар қилинди танловни бошлашга рухсат бердилар.
"Билимлер беллескенде" танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – билим юрти талабаларининг диний экстремизм ва терроризм, бузғунчилик, аҳлоқсизлик каби ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини янада кучайтириш, талабаларнинг Қуръон, ақоид, тафсир, ҳадис ва фиқҳий масалалардаги билимларини янада ошириш, турли таҳдидларга қарши мустақил фикрларини баён этиш қобилиятини ривожлантириш, иқтидорли талабаларни қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш ва уларни рағбатлантириш, миллий-диний урф-одат, анъана ва қадриятлар асосида тарбиялашдан иборатдир.
Танловни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири Баҳоуддинов Шамсуддин кириш сўзи билан очиб берди ва танлов иштирокчиларига омадлар тилади.
Биринчи шартда таништирув шарти бўлиб жамоалар ўзлари жамо номи, унга берилган таъриф ва жамоа аъзолари ҳақида қисқа маълумот бериб ўтдилар. Қўшимча слайд ҳамда видео ролик ишларидан фойдаланилди.
Иккинчи шартда ҳар бир жамоа сардори ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган конвертлардан бирини танлаб, жамоадан келишган ҳолда бир киши саволларга жавоб берди.
Учинчи шартда ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган 10 та тезкор савол кетма-кетликда гуруҳ сардорларига ўқиб эшиттирилди ва жавоблар ўз навбатида белгилаб борилди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашув натижаларига кўра, биринчи даражали диплом билан 2-курс талабаларининг "Зиё" жамоаси, иккинчи даражали диплом билан 4-курс талабаларининг "Беруний авлодлари" жамоаси, ва учинчи даражали диплом билан 3-курс талабаларининг "Бухорий издошлари" жамоаси тақдирландилар. Шунингдек, билим юрти томонидан қиммат баҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.