ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Тадбирда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Тошкент шаҳри ва вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутасаддилари ва ходимлари, фаоллар ҳамда таниқли сиёсатшунос ва олимлар иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда федерация матбуот-хизмати.
"Сиздан озод ва обод Ватан қолди" деб номланган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллик тарихи Биринчи Президент Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ эканлиги эътироф этилди, дейилади хабарда.
Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек халқини нафақат мустақилликка олиб чиққани, балки уни мустаҳкамлаш йўлида бутун борлиғини бахшида этгани алоҳида таъкидланди.
Мустақиллик туфайли ўзбек халқи ўзлигини топгани, дунёда ўз ўрнига эга бўлгани, бугун Ўзбекистон байроғи халқаро майдонда, жаҳон ареналарида ҳилпираганда кўксимиз ғурурга тўлиши, буларнинг барида Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканлиги эътироф этилди.
Истиқлол асосчиси бўлган Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон тараққиёти, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар мангуликка муҳрланиб қолади.