Антониу Гутерреш - БМТга бош котиб этиб сайланди

© KENA BETANCUR / AFPБМТ Бош котиби - Антониу Гутерреш
БМТ Бош котиби - Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Португалия собиқ бош вазири балким ташкилотга янги ҳаёт бағишлар?

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. БМТнинг янги раҳбари этиб Португалиянинг собиқ бош вазири ва БМТнинг қочқинлар иши бўйича комиссари Антониу Гутерреш тайинланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

БМТ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Бугун БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси бошланади

Гутерреш БМТнинг тўққизинчи раҳбари бўлди. Португалиялик бошқарувчига, албатта, ўта мураккаб меърос қолган: кўплаб можаролар алангасида ёнаётган дунё, глобал тўқнашув ёқасига келиб қолган,  олдин тинч ва тотув бўлган Яқин Шарқ мамлакатларида фуқаро урушлари ловулламоқда, “Ислом давлати” террорчилари бутун дунёга таҳдид солмоқда, Европа Иттифоқи тарқалиш арафасида, Россия, 90 йилларда ўраб олинган тор деворлар ичида, елкасини ростламоқда.

Бошқа томондан қараганда, айнан ҳозир, бошидан ўзига тегишли бўлган, улкан ваколатларни қайтариш учун, БМТда такрорланмас имконият пайдо бўлган. Хусусан, БМТ умужаҳон бошқарувининг ажралмас механизмига айланиши керак. Янги раҳбар бунинг уддасидан чиқармикан?

Ўт билан сув ўртасида

Одатда, БМТ бош котиби вазифасига, собиқ ташқи ишлар вазири ёки дипломатик хизматчи тайинланар эди. СССР ва АҚШ орасидаги совуқ уруш даврида бош котибнинг асосий вазифаси — икки буюк давлат орасида БМТни музокаралар майдони сифатида сақлаб қолиш эди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия таклиф қилган резолюцияни қабул қилмади

Совуқ уруш тугаганидан кейин эса, БМТ бош котибининг вазифалари – фақат дипломатик хусусиятга эга бўлди. Бош котибнинг асосий вазифаси – ўзини, гўёки бирор ишни ҳал қиладиган одамдек, тутиш эди. Маълум вақтгача, бош котиб, АҚШ ёрдамида, бунинг уддасидан чиқди ҳам, лекин БМТ резолюцияси бўлишига қарамасдан, АҚШ Ироққа зарба берганидан кейин – БМТнинг ночор ҳолатига ҳаммага ошкор бўлди.

Ноқулай саволлардан қочишга уста бўлгани учун — илонбалиқ номини олган Жанубий Кореянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун БМТга Бош котиб бўлганидан кейин, ташкилотнинг обрўси янада  тушиб кетди, мамлакатларнинг ташкилотга бўлган ишончи янада камайди. Бундан буён ушбу нуфузли халқаро минбари, барчанинг олдида БМТ низомини йиртиб ташлашдан бошқ нарса учун ярамай қолди. Чунки унинг қўлидан ҳеч нарса келмай қолди.

Шу қаторда, БМТнинг Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган барча ҳатти ҳаракати хижолат билан якунланди: Ғарб мамлакатлари умумий қоидаларга амал қилишнис истамади, Россия эса АҚШга ён беришни истамади.

Уддалай олишмади

Бугунги кунда вазият бироз ўзгара бошлади. АҚШ бутун дунёни бошқаришга қурби етмаслигини тушуниб етди, шекилли. 2000 йиллардан буён ўзлари қатнашган барча урушларни ютқизганидан кейин, АҚШ бунга тушуниб етди, шекилли.  

“Европа дипломатияси қарама-қаршилигининг мумтоз стратегиясини ўрганиб чиқмасдан туриб, Вашингтон катта стратегияни яхши тушунмайди. Бунинг натижасида улар нозик жойни синдириб, тор жойни узиб, ўзларига душман орттиришга жуда уста. АҚШнинг айнан шундай сиёсати доимо можаро ва кризислар келтириб чиқаради”, — деб ёзади "Внешняя политика" таҳлил агентлигининг катта ҳамкори Андрей Сушенцов.

Сурия кампанияси АҚШ куч ва таъсир чегарасини яққол намойиш қилди. Россия ёки радикал исломчилар билан ҳамкорлик қилмасдан туриб, Вашингтоннинг қўлидан ҳеч нарса келмаслиги — Сурияда яққол кўринди.

Ҳозир АҚШнинг асосий мақсади – Сурия можаросидан шарманда бўлмай чиқиш ёки ўз улушини имкон қадар камайтириш ниятида. Саудия Арабистони бўлса, Сурия можаросидан фойдаланиб, АҚШни, ўзининг азалий душмани бўлган, Эрон билан юзма-юз тўқнаштириш ниятида.

НАТО байроғи - Sputnik Ўзбекистон
НАТО собиқ бош котиби АҚШни “жаҳон полициячиси” бўлишга чақирди

АҚШда ҳам ҳукумат алмашиши кутилмоқда. Янги маъмурият, АҚШ учун ўта муҳим саволга жавоб бериши керак: ўзига зарар эвазига, ўзгалар муаммоларини ҳал қилувчи “глобал полициячи” бўлишми ёки дунё можароларига аралашмасдан, ўз уйидаги муаммолар билан шуғулланишми.  

Агар Трамп президент бўлса, у албатта, иккинчи вариантни танлайди. Хиллари, эса аввал “барчанинг ишига аралашиш” сиёсатини қўллашга ўриниб кўради. Яна бир қонли можаро ва муваффақиятсизликка учраганидан кейин эса, у ҳам иккинчи вариантга қайтишга мажбур бўлади. Умид қиламизки, ушбу можаро ядро қуролисиз бўлиб ўтади.

Бўлиб олиш ва тарқалиш

Дунёда АҚШ таъсиринг кескин камайиши ҳам янги можароалар келтириб чиқариши мумкин. Масалан АҚШ таъсиридан четда қолган Япония ва Саудия Арабистони ядро қуролли мамлакат бўлишга ҳаракат қилиши, Туркиянинг ўзининг айрим қўшниларига нисбатан тажовузкорлиги ошиши, Россия ва Хитой орасида муносабатларнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин.

Яманда норозилик намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Ямандаги зарба туфайли Саудия АҚШнинг ёрдамисиз қолиши мумкин

Шунинг учун ҳам АҚШ эҳтиёткорлик билан, секин аста “жаҳон полицияси” ролидан воз кечиши керак. Лекин шу билан бир вақтда барча етакчи мамлакатлар иштирокида, осон бўлмайдиган музокаралар йўли билан, янги “Оркестр” тузилиши керак. АҚШ маълум вақт давомида оркестрга дирижер бўлиши мумкин, лекин барча яхши ижрочилар, дирижер билан муносабатларидан қатъий назар, ушбу “оркестр”га киритилиши шарт.

Мисол учун, айтайлик рус балалайкаси оркестрга киритмасдан, четга суриб ташланса, у барибир ўзи билган мусиқасини чалаверади, шу билан бутун оркестр мусиқасини бузиши мумкин. Сяо — Хитой найи ҳам оркестрдан чиқариб ташланса ҳам — худди шундай бўлади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия таклиф қилган резолюцияни қабул қилмади

Бугунги кунда бундай уйғун ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мавжуд бўлган ягона майдон – бу БМТ. БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши айнан ушбу “оркестр” иштирокида чалинган концерт десак адашмаймиз. Ушбу усул дунё муаммоларини тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўли билан ҳал қилишнинг ягона йўли  бўлади. 

Бу буюк ишларни амалга ошириш учун, даставвал ташкилот самарадорлигини ошириш керак, муҳим ички ислоҳотлар ўтказиш керак, бюрократияни камайтириб, керакли лавозимларга жавобгар шахсларни тайинлаш керак.

Умид қиламизки Гутеррешнинг ушбу лавозимга белгиланиши бундай шарафли йўлнинг боши бўлади. Португалияда бош вазир бўлган вақтида у мамлакатда муҳим молиявий ислоҳотлар ўтказишга ва давлат харажатларини камайтиришга муваффақ бўлган эди. Бунинг натижсида Португалия ЕИга аъзо бўлиш шартларини бажарган эди.

Хавфсизлик Кенгашини қандай ислоҳот қилиш керак?

Айрим муаммоларни ҳатто Гутерреш ҳам ҳал қила олмайди. Масалан – Хавфсизлик Кенгаши. Унинг аъзолари ташкилотнинг 70 йиллик тарихини намойиш қилади. 

МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлат раҳбарлари: БМТ Хавфсизлик кенгаши янада нуфузли ташкилот бўлиши керак

Айрим мамлакатлар ХКни Япония, Германи ва Бразилия каби янги ва муносиб аъзолар билан кенгайтириш тарафдори.  Бошқалар эса — ХКдаги “вето” ҳуқуқини бекор қилиш тарафдори. Кўп қиррали дунё томонига ҳаракат қилинаётганда бу муҳим омил бўлиши мумкин. 

Консенсус – якдиллик ёки ҳамдардлик асосида қарор қабул қилиш ҳам – бошқарувнинг энг самарали йўли ҳисобланмайди. Айниқса, глобал ёки регионал бошқарув органи ҳақида гап кетганда. Бунга ҳозирги Европа Иттифоқи яққол мисол бўлиши мумкин.

Муаммо шундаки Россия БМТ Хавфсизлик Кенгаши низомига биринчи ўзгариш киритилишига, (яъни Хитой, Япония ва Бразилия ХКга аъзо бўлишига) мутлақ қарши. Хитой эса иккала ўзгариш киритилишига ҳам қарши. Уларни Гутерреш кўндира олармикан?

 

Янгиликлар лентаси
0