Ямандаги зарба туфайли Саудия АҚШнинг ёрдамисиз қолиши мумкин

© Sputnik / Осама аль-Сабахи / Медиабанкка ўтишЯманда норозилик намойиши
Яманда норозилик намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони Яманга берган зарбасидан 213 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. АҚШ Саудия Арабистонининг Яманда олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватласада, унга чексиз ваколат бермаган, деди АҚШ миллий Хавфсизлик қўмитаси вакили Нед Прайс.

Кеча Саудия Арабистони Яман пойтахти Санада кўмиш маросимида кетаютган тинч аҳолини самолётдан бомбардимон қилди. Ундан ташқари Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Санада яна беш нуқтага зарба берган. Оқибатда 213 киши қурбон бўлди.  

"Биз бугун Ямандаги кўмиш маросимига берилган зарба ҳақидаги хабарлардан жиддий хавотирдамиз. Улар тасдиқланса, Ямондаги мухолифатга қарши олиб борилаётган ўта хавфли ҳужумлар тасдиқланади. Хавфсизлик соҳасида АҚШ ва Саудия Арабистони ҳамкорлиги — бу ўта жиддий масала. Биз Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга Яманни ягона давлат сифатида сақлаб қолиш учун ёрдам берган тақдимизда ҳам,  ушбу мақсадга эришиш учун кўрилаётган чоралардан хавотирдамиз", — деди Прайс.

"Бугун ва яқин кунлар орасида бўлиб ўтган воқеалардан кейин биз Саудия Арабистонига берилаётган ёрдамимизни қайта таҳлил қилиб чиқиб, АҚШ тамойил ва қадриятларига мос келиши учун, унга ўзгаришлар киритишга таёрмиз", — деб қўшимча қилди Прайс.

"Биз Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ва Яман ҳукуматини ҳамда уларга қаршилик кўрсатаётган Солиҳ ва хуситлардан 10 апрелдаги шатномага асосан дарҳол жанговор ҳаракатларни бас қилишни сўраймиз", — деб сўзини якунлади Прайс.

Яман пойтахти Сана мухолифат кучлари бўлган хусийлар назорати остида. Саудия Арабистони бошчилигидаги Коалиция 2015 йилдан бери ҳаво зарбалари бериб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2014 йилдан буён собиқ президент Али Абдулла Солиҳ тарафдорлари бўлган хусий мухолифат кучлари "Ансар Алла" ва ҳозирги президент Мансур Ходи, ҳукумат қўшнлари ва уларга ёрдам бераётган Саудия Арабистони бошчилигидаги Коалиция иштирокида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Энг сўнгги олинган хабарларга кўра, бугун якшанба куни ўн минглаб кишилар Санадаги БМТ идораси олдига намойишга чиқишган. Улар шанба куни Саудия Арабистони бошчилигидаи коалиция томонидан берилган зарбага нисбатан ўз эътирозларини билдириб халқаро ташкилотни фаолиятсизликда айблашмоқда.

 

 

Янгиликлар лентаси
0