ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Кремль ҳукуматини Америка раҳбарларига нисбатан ҳурматсизликда айблади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Трамп Россияни танқид қилди
Хабарларга кўра, Трамп Россиянинг Сурия можаросини бартараф этиш бўйича позициясидан қаттиқ дарғазаб бўлган. Миллиардер таъкидига кўра, айнан Москва сал олдин эришилган келишувни биринчи бўлиб бузган.
"Ҳозир улар (Россия демоқчи, таҳр.) отяпти, бомбардимон қиляпти ва ҳоказо. Бунга нуқта қўйиш керак, тезда нуқта қўйиш керак", — деган Трамп. Миллиардернинг сўзларидан Рейтер агентлиги иқтибос келтирган.
Аризонадаги ўз тарафдорлари олдида чиқиши вақтида, Трамп, шунингдек, Россия АҚШнинг ҳозирги маъмуриятини умуман ҳурмат қилмаслиги ҳақида айтиб ўтган.
Сал олдин Россия Мудофаа вазирлиги Сурия бўйича битимлар муваффақиятсизликка юз тутганида Вашингтонни айблаган эди. Ҳарбийлар фикрига кўра, Оқ уйнинг ҳатти-ҳаракатлари Суриядаги террорчиларга ўз кучларини қайта тақсимлаш ва қурол захираларини тўлдириб олиш имконини берган.
Трампнинг ҳамроҳи "рус айиғидан" қўрқар экан
Трампнинг вице-президент лавозимига номзод вакили ҳам Россияни кескин танқид қилди. Сурия ҳақида гапирар экан, у Вашингтон Москва томонидан амалга оширилаётган "фитна"ларга жавоб қайтариши мумкинлигини айтган.
"Рус айиғи ҳеч қачон ўлмайди, у фақат уйқуга кетиши мумкин", — деб қўшимча қилган республикачи.
Демократ Кейн билан ўтказилган дебатларнинг каттагина қисмида Пенс америкаликларни "Трамп Путинни қўллаб-қувватламаслигига" ишонтиришга уринган.
Пенснинг сўзларига кўра, Путин билан дўстликдан айбланган миллиардер ўз чиқишларида Россиянинг кучли томонларига урғу беришга ҳаракат қилган, холос.
"Бу эса ёқимсиз фактни далиллаш деганидир, зинҳор Владимир Путинга тилёғламалик қилишмас", — деган ишонч билан сиёсатчи.