Россия Сурияда С-300 жойлаштиришга ҳақли

© Sputnik / Юрий Шипилов / Медиабанкка ўтишС-300 зенит - ракета комплекси
С-300 зенит - ракета комплекси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Сурияда самолёт ва қанотли ракеталардан ҳимоя қиладиган С-300 мажмуасини жойлаштириши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия Сурия ҳудудида жойлашган ҳарбий қўшнларини ҳимоя қилиш учун у ерда С-300 Ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш тизимини жойлаштиришга ҳақли деди, Федерация кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Виктор Озеров.

АҚШ фикрига кўра, Россия Сурияда энг янги Ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш С-300ВМ тизимини аллақачон олиб келган, РИА Новости Fox News телеканали хабарига асосан.

Бундай тизим душман самолётларини ва қанотли ракеталарини йўқ қилиш имкониятига эга. АҚШ манбаалари хабарига кўра, С-300 тизимлари Тартус портидаги Россия ҳарбий базасининг докларида жойлаштирилган. Тизим ҳали ишга туширилмаган.

“Бизга ҳеч ким ва ҳеч нарса, жумладан халқаро шартномалар ҳам Сурияда олдимизда турга масалаларни ечиш учун, Россия ҳарбий-космик қўшнлар гуруҳи жойлашган жойларда бундай тизимларни жойлаштиришга халал бера олмайди. ”, — деди россиялик сенатор.  

Унинг сўзларига қараганда С-300 Россия  ҳарбий кучларини ҳаводан ва ердан туриб қилинадиган ҳужумлардан ҳимоя қилиши мумкин. Бундай тизимлар, ўтган йили Россия Су-24 самолёти билан содир бўлган фожеалар каби фожеаларни олдини олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 ноябр куни Сурия ҳудудида Россиянин Су-24 бомбардимончи самолёти Туркия қирувчиси томонидан уриб туширилган эди. Самолёт учувчиси Олег Пешков  катапульта қилиш вақти ердан туриб отиб ташланган эди.

Янгиликлар лентаси
0