Ўзбекистон янги иш ўринлари яратиш учун 100 млн $ жалб этади

Oбуна бўлиш
Янги иш ўринлари яратиш учун Бутунжаҳон банки 100 миллион доллар миқдоридаги заём ажратиши 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги стратегиясига киритилган

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Янги иш ўринлари яратиш учун Ўзбекистон ҳукумати Бутунжаҳон банкининг 100 миллион доллар миқдоридаги маблағини жалб этишни режалаштирган, деди республика иқтисодиёт вазирлиги вакили.

"Янги иш ўринлари яратиш учун Бутунжаҳон банки 100 миллион доллар миқдоридаги заём ажратиши 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги стратегиясига киритилган", — деди агентликка суҳбатдош.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ватанга қайтган мигрантлар учун 155 минг иш ўринларини яратди

Иқтисодиёт вазирлиги вакилининг хабар қилишича, ушбу ҳафтада Жан-Питер Олтерс раҳбарлигидаги банк делегацияси ва ҳукумат ўртасида Бутунжаҳон банкининг маблағлари жалб этиладиган "Иш ўринларини кенгайтириш ва замонавий иқтисодиёт билан боғлиқ кўникмаларни кучайтириш" лойиҳасининг концепцияси муҳокама қилинади. Делегация бир қатор вазирлик ва муассасалар ҳамда тижорат банклари ва ББнинг республикадаги ижтимоий ҳамкорлари билан музокаралар ўтказади.

ББнинг ижрочи директорлари кенгаши июн ойида Ўзбекистон билан 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги концепциясини тасдиқлади ва республика учун 3 миллиард долларга яқин маблағни захира қилиб қўйди.

"Янги концепциянинг стратегик мақсади — Ўзбекистон ҳукуматини келгуси беш йил давомида йилига 500 мингтагача янги ишлаб чиқариш ва мунтазам иш ўринларини яратишда қўллаб-қувватлашдир", — деди вазирлик вакили.

Вашингтондаги Жаҳон Банки штаб-квартираси - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки Ўзбекистонга 4 млрд $ ажратади

2015 йил охирида Ўзбекистон Сенати 993 минг иш ўрни яратиш мўлжалланган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини маъқуллади. Бу иш ўринларининг 148 мингтаси хориждан қайтган меҳнат мигрантлари учун мўлжалланган. Дастурда кўрсатилишича, ишсизлик 719 минг киши даражасида сақланиб қолади, бу мамлакатдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг 5%дан сал кўпроғини ташкил этади.

Расмий статистикага қараганда, Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони 2016 йилнинг биринчи ярмида 0,7%га ошган ва 31,807 миллион кишига етган, ишсизлар сони 723,6 минг кишини ташкил этган (иқтисодий фаол аҳолининг 5,2%и).

Турли ҳисоб-китобларга қараганда, ҳозирда Ўзбекистон ташқарисида мамлакатнинг 3-4 миллионга яқин фуқароси меҳнат қилади. 

Янгиликлар лентаси
0