Ўзбекистон ватанга қайтган мигрантлар учун 155 минг иш ўринларини яратди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМигрантлар
Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яратилган иш ўринларининг 60%дан ортиғи қишлоқ жойларга тўғри келмоқда

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламенти мамлакатда янги иш ўринларини ташкил этиш соҳасида ишлар қандай амалга оширилаётганини ўрганишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу борада депутатлар олдида Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ҳисобот қилди.

Мусофирларга аталган видеоролик ўзбек интернетини "портлатди"
Меҳнат вазири баёнотига кўра, 2016-йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 462,5 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган. Уларнинг каттагина қисми (305,4 мингги) Ўзбекистон банклари томонидан ажратиладиган — фермерлар, оилавий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларига берилган имтиёзли кредитлар ҳисобига ташкил этилган. Қолган 157,1 минг иш ўринлари эса қишлоқ хўжалиги соҳаси, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмаси, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни ўз ичига олган давлат дастури ижроси натижасида ташкил этилган.

Вазир ватанга қайтаётган меҳнат муҳожирлари учун иш ўринлари яратилишига алоҳида эътибор билан қаралаётгани ҳақида айтган. Унга кўра, 2016 йилнинг биринчи олти ойи давомида ватанга қайтган меҳнат мигрантлари учун 155,5 минг иш ўринлари яратилган. Шунингдек, органлар томонидан 124,6 минг иш излаётган ишсизлар иш билан таъминланган, 3,5 минг киши касбий маҳоратини оширишга юборилган, 4,9 минг киши эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилган.

Яратилган иш ўринларининг 60%дан кўпроғи қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келгани, айниқса, эътиборга моликдир.

Ёшлар Халқаро саммити - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунга имзо чекди
"Иш билан таъминлаш масалаларида кичик бизнеснинг улкан ролини эътироф этмай илож йўқ. Мамлакатимизда йил бошидан "кичик иқтисодиёт"нинг 16,4 минг янги субъектлари пайдо бўлди, ва соҳа бутун кўламда 300 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлади. Бунда кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 8,3 триллион сўм ажратган тижорат банкларининг ролиги ҳам қайд этиш лозим", — деб такиъдлади вазир.

Бундан ташқари, кейинчалик иш билан таъминлаш учун касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини турли корхоналарга амалий машғулотларга юбориш практикаси ҳам ўзини оқлагани айтиб ўтилди. Йил бошидан шу тариқа 466,4 нафар битирувчи иш билан таъминлангани қўшимча қилинди.

Йиғилишда муаммоли масалалар ҳам тилга олинди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги бир қатор туманлар ҳокимиятлари қошида иш ўринларини ташкил этиш учун масъул махсус комиссиялар мавжуд муаммолар ечимига бармоқ ортидан қарагани, ўз ишларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун қаттиқ танқид остига олинди.

Янгиликлар лентаси
0