ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги дастурини тасдиқлади. Дастур доирасида ЖБ Ўзбекистон учун 4 млрд $ маблағ заҳира қилди. Маълумот ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси сайтида хабар қилинган.
“Янги стратегия Ўзбекистон учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган, уч соҳани ривожлантиришга қаратилган – хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва пахтачилик саноатини рақобатдошлигини ривожлантириш ҳамда давлат хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган”, — дейилга ЖБ маълумотида.
Режага кўра, кредитлар 40 йил муддатга йилига 0,75 % ставка билан берилади. Биринчи ўн йил имтиёзли муддат бўлади.
Ўзбекистон ЖБга 1992 йилда аъзо бўлди. 1995 йилдан бери ЖБ Ўзбекистоннинг турли иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш учун 2 млрд $ дан ортиқ кредит берди.