Жаҳон Банки Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги дастурини тасдиқлади

© BRENDAN SMIALOWSKI / AFPВашингтондаги Жаҳон Банки штаб-квартираси
Вашингтондаги Жаҳон Банки штаб-квартираси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон Банки Ўзбекистонда сув таъминотини, санитария шароитларни, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини яхшилашда ҳамда транспорт қулайлиги шаҳар ривожланишини таъминлашда ёрдам кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Жаҳон Банки директорлар кенгаши 2016-2020 йилларда Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги дастурини тасдиқлади, банк хабарига асосан.  

Янги концепция асосий уч соҳани ривожлантиришга қаратилган: қишлоқ хўжалигининг рақобатбардошлигини ошириш, пахта етиштириш соҳасини янгилаш ва давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган.

Биринчи йўналиш бўйича Жаҳон Банки тадбиркорлик учун шароитларни яхшилаб, хусусий секторга сармоя киритади. Қишлоқ хўжалигида меҳнат, ердан ва сувдан фойдаланиш  самарадорлигини ошириш йўналишидаги лойиҳалар қўллаб-қувватланади.

Давлат хизматлари сифатини ошириш йўналишида, аҳолини сув билан таъминлаш, санитария, таълим ва соғлиқни сақлаш, транспорт соҳаси ва шаҳар ривожланиш йўналишида фаолият олиб борилади.

ЖБ хабарига кўра, янги дастур Ўзбекистондаги иқтисодий шароит, қийинчилклар ва чекланишларни биргаликда таҳлил қилиш натижасида ишлаб чиқилган. Ундан ташқари дастур кўплаб давлат  ташкилотлари, жамоат вакиллари билан бўлган суҳбат ва маслаҳатлар асосида яратилган.

Янги концепция Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб дунёдаги ўрта даромадли мамлакатларнинг юқори сегментидан ўрин олиш миллий ғоясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Ушбу мақсадга иқтисодий рақобат, тадбиркорлик учун шароитларни яхшилаш, янги иш жойлари яратиш бўйича инфратизимни ривожлантириш асосида эришиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон 1992 йилдан бери Жаҳон Банки тизими аъзоси.

Янгиликлар лентаси
0