ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия Президенти Владимир Путин сешанба куни минтақалараро ҳамкорлик масалаларига бағишланган навбатдаги форумда иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Остонасига сафар уюштирди. Спутник агентлиги Россия президентининг энг ёрқин ибораларини эътиборингизга ҳавола қилмоқда. Спутник Қозоғистон хабари асосида.
Чўкиб кетди
2000 йилнинг сентябрида Си-эн-эн телеканали бошловчиси Ларри Кинг "Россиянинг "Курск" сувости кемасига нима бўлди?" деб савол берганида, Путин қисқа қилиб: "Чўкиб кетди" дея жавоб қайтарган эди.
Эшкакли кемадаги қул сингари
"Россия Федерациясига президент бўлишимни истаб мен учун икки марта овоз берган, мени сайлаган халқим олдида виждоним пок. Мана шу саккиз йил давомида худдики эшкакли кемадаги қул сингари тонг саҳардан оқшомгача бор кучимни сарфлаб меҳнат қилдим", — деган эди Путин 2008 йилда Кремлда бўлиб ўтган "катта" анжуман вақтида.
"Бу ерга қаранг! Ва менинг гапларимга диққат билан қулоқ тутинг! Агар зерикаётган бўлсангиз, унда марҳамат…", — деб эшик томон ишора қилган эди Россия президенти 2003-йилда Россия Давлат Думаси ва Хавфсизлик кенгашида майнавозчилик қилиб ўтирган мансабдорларга.
Суннат ҳақида
"Агар сизда энг радикал исломийга айланиш ва ўзингизни суннат қилиш нияти бор экан, мен сизларни Москвага таклиф қиламан. Мен ўзим сизларни шундай операция қилишларини тавсия қиламанки, токи у жойингиздан қайтиб ҳеч нарса ўсиб чиқмайди", — деб айтган эди Путин 2002 йилда Россия-ЕИ саммитидан сўнг, бир журналистнинг Россия Чеченистондаги эркинликни зўравонларча бостиряпти деган таъкидига.
"Яна денг гап пойлашади"
"Матбуот вакилларига ҳақида нима дейишим мумкин? Бошқа бир ташкилотда ишлаганимда, ўзаро ҳазил қилар эдик: уларга бориб қараб келингларчи, деб юборсак, улар бир йўла гап пойлаш билан ҳам шуғулланади, деб. Хуллас, бу иш яхшимас", — деган эди Путин 2006 йилнинг октябрида ўтказилган "тўғридан-тўғри мулоқот" вақтида ўзининг матбуот учун мўлжалланмаган бир гапи нашрларда чоп этилганидан сўнг.
"Раҳбарлар кўп, сўнгсўз эса — давлат раҳбари томонидан айтилади. Бу табиийки, маънан оғир юк… Бу ҳам катта, ҳам кичик давлат раҳбарига тегишли. Сиз нима Бушга осон деб ўйлайсизми?, — деган эди Путин феврал ойида ўтказилган "йирик" анжуманда журналистлар томонидан берилган саволга жавоб берар экан.
Сассиқ "хрушчёвкалар"
"Уй-жой қурилиш стандартларини ўзгартириш масаласини ишлаб чиқинглар, энг аввало ҳарбий хизматчилар учун турар жой масаласи ҳал этилиши лозим. Ва ишни Узоқ Шарқдан бошлайлик. Мен бу нарсага сизларнинг эътиборларингизни қаратяпман ва ҳаммаси россиялик офицерларга мос тез ва муносиб тарзда амалга оширилишини хоҳлайман. Бизнинг одамларимиз сассиқ "хрушчевкалар"да яшамасликлари лозим", — деган эди Путин ўтган йилнинг ноябр ойида Қуролли кучлар раҳбарияти билан учрашувда.
Сўнгги жинсий алоқа
"Мендан жинсий алоқа билан қачондан шуғуллана бошлаганим ҳақида сўрашган", — деди Путин 2006 йилнинг июлида ўтган интернет-анжуман ҳақида гапирар экан. "Хўш қачондан?", — дея такрор сўрашди улар. "Эсимда йўқ. Лекин энг сўнгги бор бу иш билан қачон шуғулланганимни айта оламан. Ҳатто, дақиқасигача аниқ айтоламан", — дея жавоб берган Путин.
Ҳақиқий эркак
2004 йилнинг декабрида Кремлда ўтган матбуот-анжуманида Путин Россияда сўз эркинлиги билан боғлиқ муаммо борми, деган саволга жавоб берар экан, машҳур бир итальян фильмини ёдга олди. "Ўша фильмда шундай жумла бор — "ҳақиқий эркак ҳамиша уриниши, ҳақиқий аёл эса унга қаршилик кўрсатиши керак". Путин ОАВларга шу жумла асосида ҳаракат қилишни маслаҳат берди.