Путин Остонада Назарбоев билан учрашди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишВизит президента РФ Владимира Путина в Казахстан
Визит президента РФ Владимира Путина в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин Остонадада Назарбоев билан учрашди, ундан кейин эса Россия-Қозоғистон форумида қатнашиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун Қозоғистон пойтахти Остонага етиб келди. Остонада Россия ва Қозоғистон президентлари учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда Россия президенти Россия ва Қозоғистон савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни камайтириш кераклигини айтиб ўтди.

Хусусан, “Биз бундай тўсиқларга қарши чора кўришимиз керак, ушбу салбий омилларни имкон қадар камайтиришимиз керак”, — деди Владимир Путин учрашув давомида.

Учрашувдан кейин президентлар Россия ва Қозоғистоннинг йирик тадбиркорлари  иштирокидаги бизнес форумда қатнашишади. Кейин эса мамлакат раҳбарлари “Евроосиё ҳудудининг транспорт-логистика салоҳиятини кучайтириш” мавзусидаги XIII Россия ва Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форумида қатнашиши режалаштирилган.

Путин ушбу форумда қатнашаётган 900 кишидан 400 таси Россия вакиллари эканлигини айтиб ўтди. Россия давлат раҳбарининг фикрига кўра, шундай бизнес-форумлар ўтказиш икки мамалкат орасидаги савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган тўсиқларни камайтириши мумкин.

Шунингдек, мамлакатлар орасида алоқалар ривожланмаган соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш, жумладан туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш ҳам назарда тутилган. Қатнашчилар орасида – асосий вазирликлар раҳбарияти, Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари ва Қозоғистон вилоятлари раҳбарлари бор.

Кун якунида Владимир Путин Россияга қайтиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0