"Орзу қилманглар": Путиннинг энг машҳур иборалари

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин.
Россия президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-анжуманларда айтган энг ёрқин ибораларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. РИА-Новости Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-анжуманлардаги энг ёрқин ибораларини эътиборингизга ҳавола қилади.

Россия ва Ғарб тўғрисида
"Нимагаки қўл урмайлик, ҳар доим муаммоларга, қаршиликларга дуч келамиз. Қарши курашувчилар ҳамиша топилади. Валдай клубидалигимда ўзимча таққосладим: агар бизнинг айиғимиз жим ётса, тайгада тўнғизларни қувламаса, балки уни тинч қўйишмас? Уни занжирбанд қилишга уринишар… <..> Шундай бўлиши биланоқ айиқ ҳам кераксиз бўлиб қолади. Ундан тулум ясайдилар. Кейин эса тайгани ўзлаштиришни бошлашади. Биз Ғарб расмий вакилларидан бу каби баёнотларни эшитганмиз. Сибирьнинг Россияга қараши — адолатсиз, деб ҳисоблайди улар" (18 декабр 2014 йил).
Саройдаги тўнтаришлар ҳақида
"Саройда рўй бериши мумкин бўлган тўнтаришлар сизда ғулғула уйғотмасин. Бизда саройлар йўқ, шундай экан, “сарой тўнтариши” рўй бериши ҳам мумкин эмас. Расмий қароргоҳимиз — Кремль, у яхши ҳимоя қилинган. Ва бу давлатимиз тинчлиги омилларидан биридир" (18 декабр 2014 йил).
Президентлик иши тўғрисида
"Саккиз йил давомида кўп эшкакли кемадаги қул сингари тиним билмай ишладим. Эрталабдан то кечгача. Бор кучимни сарфлаб… Шу саккиз йил давомидаги ҳаётимни оддий инсон ҳаётини издан чиқариб юборган узоқ сафарга қиёслайман. " (14 феврал 2008 йил).
Америкага қарши нутқ ҳақида
"Америкага, ғарбга, умуман, ҳар қандай мамлакатга қарши қаратилган нутқлар бизга керак эмас. Улар зарарли. Сизу биз, балки, фақат мен, яхши насроний бўлмасам керак: "ўнг юзингдан уришганда, чапини тутиб бер дейилган", аммо, шахсан мен, бунга маънан тайёр эмасман. Агар бизга тарсаки туширишган бўлса, албатта, жавоб қайтариш керак. Акс ҳолда, бу одатга айланиб қолади" (20 декабр 2012 йил).
Рангли инқилоблар ҳақида
"Агар бутун собиқ Иттифоқ ҳудуди ҳақида гапирсак, мени энг аввало безовта қиладиган нарса — бу сиёсий муаммоларни куч ишлатиш йўли билан ҳал қилишлик ҳаракати. Бу – жуда хавфли. Умуман, рангли инқилоблар – пушти дейсизми, мовий ранглисини ихтиро қилишса ҳам ажабмас — ўта хавфли. Қонунга бўйсунган ҳолда яшашга кўникиш керак" (23 декабр 2004 йил).
Соғлиғи ҳақидаги мишмишлар тўғрисида
"Соғлиғим ҳақидаги саволга ҳар доимгидек жавоб бераман – орзу қилманглар!" (20 декабр 2012 йил).
Меҳнати самараси ҳақида
"Эришган натижаларидан ҳеч қачон қониқиш ҳосил қилмаслик — инсон зотига хос. Биз ҳамиша янада кўпроқ хоҳлаймиз. Аммо, ўтган вақт мобайнида амалга оширган ишларимни қониқарли, деб биламан" (31 январ 2006 йил).

Янгиликлар лентаси
0