ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ Давлат департаменти вакили Кирбининг Сурияда ҳарбий ҳаракатлар давом этадиган бўлса, Россия ҳудуди терактлар юз бериши мумкин, деган гапидан сўнг, унга офицерлик ғурури тушунчаси ҳақида эслатиб қўйишди, деб хабар қилади РИА Новости.
"Кирби айтмоқчи, Россия самолётлари йўқотилиши эҳтимоли ҳамда россиялик ҳарбийларнинг жасадлари уйларига қопларда жўнатилиши мумкинлигига келсак, менинг фикрим қуйидагича… Бу диалогда бизнинг ҳарбийларимиз ва Россия фуқаролари ҳаётига таҳдид ҳақида ҳатто шаъма қилишнинг кераги йўқ.
Россия фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш масаласида, улар қаерда бўлишларидан қатъий назар, биз ҳеч қачон бу борада ҳеч ким билан савдолашмаймиз. Фуқароларимиз хавфсизлиги — ҳамма нарсадан устун", — деб таъкидлади журналистларга Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков.
"Адмирал кителини оддий костюмга алмаштира туриб, офицерлик ғурури ҳақида унутмаслик лозим", — қўшимча қилди мудофаа маҳкамаси вакили.
Конашенков, шунингдек, АҚШ Давлат Департаментининг бу каби таъкидлари Суриядаги "мухолифат" — бу АҚШ назорати остида бўлган "халқаро" террорчилик эканлиги ҳақида қўшимча қилди. "Кирбининг сўзларидаги Американинг террорчилар фаолиятига тўғридан-тўғри таъсири, айниқса, уларнинг Россияга ҳам қўли етиши ҳақидаги "иқрорлари" айниқса мени ларзага солди", — деди Мудофаа вакили.