ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Қўшма Штатлар давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби Москвани Россия шаҳарларига уюштириладиган экстремистлар ҳужумлари ҳамда Суриядаги ҳарбий йўқотишлар билан қўрқитишга уринди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Кирбининг сўзларига кўра, Сурияда Россия "зўравонликлари" давом этадиган бўлса, бу яхшилик билан тугамайди.
"Бунинг оқибати нима бўлиши мумкин? Сурияда фуқаролар уруши давом этаверади, экстремистлар гуруҳлари Сурияда юзага келган ҳокимият вакуумидан ўз операцияларини кенгайтириш учун фойдаланадилар. Бу операциялар, шубҳасизки, Россия манфаатлари, эҳтимол Россия шаҳарлари бўйлаб зарба беришни ўз ичига олиши мумкин. Ва Россия ўз ҳарбийлари жасадларини уйларига қопларда жўнатишда давом этаверади. Қолаверса, ўз маблағлари, балки ҳатто, самолётларидан ҳам маҳрум бўлишда давом этаверади", — деди Кирби.
Расмий Кремль эса бу каби эътирозларни "асоссиз" деб атаб, барча зарбалар фақатгина нишонлар яхшилаб текширилгач берилиши ҳақида айтиб келади. Американинг Россия фуқаролар объектларини нишонга олиши ҳақидаги гап-сўзлари эса ҳеч қачон ўз исботини топмаган.