АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш тараддудида

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишОқ уй, Вашингтон
Оқ уй, Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз истиқболда қўшимча молиявий санкцияларни қўллаш масаласини кун тартибидан олиб ташлаганимиз йўқ", - деб баёнот қилди расмий Вашингтон вакили

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. АҚШ ҳукумати Россияга қарши санкциялар кенгайтирилиши эҳтимоли борлиги ҳақида оғиз очди, расмий Кремлга қарши киритиладиган янги иқтисодий чекловларга Сурия масаласи сабаб қилиб кўрсатилмоқда, деб хабар қилган РИА Новости нашрига Америка президенти матбуот-котиби Жош Эрнест.

Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: АҚШ Сурия қўшинларига атайлаб зарба берган
"Биз истиқболда қўшимча молиявий санкцияларни қўллаш масаласини кун тартибидан олиб ташлаганимиз йўқ", — деб қўшимча қилди Вашингтон вакили.

АҚШ президенти матбуот-котибининг сўзларига кўра, санкциялардан "АҚШ манфаатларини дунё бўйлаб ҳимоялашда самарали восита" сифатида муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда.

Эрнестга кўра, Суриядаги вазият борган сари чигаллашмоқда. Оқ уй вакили Сурия армияси ҳужумга ўтган Алепподаги вазият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган. Америка ҳукумати Алеппо яқинида ўққа тутилган БМТ гуманитар карвони можаросида Россияни айблашга уринди.

"Бу зарба Россия қуролли кучлари томонидан ёхуд Россия қарамоғида бўлган Сурия қуролли кучлари томонидан амалга оширилган", — деб таъкидлади Эрнест.

У, шунингдек, Москва ҳар қандай тақдирда ҳам юзага келган вазият юзасидан жавоб бериши лозимлигини айтди.

Москва ҳукуматининг муносабатига келадиган бўлсак, расмий Кремл бундан олдин ҳам бир неча маротаба БМТ гуманитар карвонига зарба бермагани ҳақида баёнотлар қилган. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков АҚШнинг бу борадаги эътирозларига "асоссиз айбловлар" дея изоҳ берган эди.

Янгиликлар лентаси
0