Сурияда гуманитар ёрдам карвони ўққа тутилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишХомс шаҳри
Хомс шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ БМТ матбуот хизмати Ҳалаб ва Хомс вилоятларидаги 160 минг аҳоли учун гуманитар ёрдам жўнатганлигини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. БМТ Россия ва АҚШга Ҳалабда гуманитар ёрдам карвони ўққа тутилганини маълум қилди ва суриштирув ишлари ўтказилишини кутмоқда, деди РИА Новостига гуманитар масалаларни координация қилиш бошқармаси матбуот котиби Йенс Лерке.

"Ҳамраислар бутун вазиятдан хабардор. Биз қандай ҳол юз берганини аниқлашга уринмоқдамиз. Бундай қуролга эга барча тарафларга таъсир кўрсата оладиган ҳамраислар хабардор қилинди", — деди у.

Лерке "далил тўплаш учун тергов ўтказиш зарурлигини” таъкидлади.

"Вазият сиёсий жиҳатдан жуда қалтис ва содир бўлган ҳол учун у ёки бу томонни айблаш осон. Лекин бу жуда хавфли ва аввало далилларни аниқлаш зарур", — деди Лерке.

Илгарироқ БМТ матбуот хизмати Ҳалаб ва Хомс вилоятларидаги 160 минг аҳоли учун гуманитар ёрдам жўнатганлигини маълум қилганди. БМТ гуманитар ёрдам карвони Ҳалаб шимоли-ғарбидаги Урум-ал Кубро туманида ўққа тутилган. БМТнинг маълумотига кўра, 31та юк машинасидан 18таси ўққа дуч келган. Халқаро Қизил хоч жамияти ҳужум натижасида бир нафар кўнгилли ва бир нечта тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0