Сиёсий партиялар имзо тўплашни давом эттирмоқда

© AFP / MAXIM MARMURЎзбекистонда сайловлар жараёни, кўчма сайлов қутиси
Ўзбекистонда сайловлар жараёни, кўчма сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидлаш лозимки, тўпланаётган имзо варақалари топширилгач, Марказий сайлов комиссияси уларнинг тўғри тўлдирилганини текширади

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2016-йилнинг 9-сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси расман бошланганини эълон қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонунга 2015-йил 29-декабрда киритилган ўзгартишларга мувофиқ сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан 1 фоизигача камайтирилди. Бу 214 минг 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади.

Шу кунларда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар – Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан сайловчилар имзосини тўплаш жараёни амалга оширилмоқда, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.

Ўзбекистонда президент сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Округ сайлов комиссияларининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди
"Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо варақалари берилганидан сўнг, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкилотларида имзо тўплаш жараёни бошлаб юборилди, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси девони бўлим бошлиғи Д.Рашидова. – Айни кунларда бу жараён қизғин паллага кирди. Имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар сайловчиларга тушунтирилмоқда. Қонунчиликка мувофиқ, сайловчилар имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилмоқда".

"Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш учун сайловчилар имзосини тўплаш ишлари ҳудудий, туман, шаҳар ва бошланғич партия ташкилотлари ва партиянинг "Фаол аёллар" ва "Истиқбол" ёшлар қанотларидан иборат фаол партия аъзолари кўмагида амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий сайлов штаби раҳбари ўринбосари Б.Юсупов. – Имзо тўплаш жараёнида фаолларимиз сайловчилар билан гаплашиб, Президент сайловининг мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз келажагини белгилашдаги аҳамиятини кенг тушунтириш асносида партиямиз номзодини қўллаб-қувватлашга етарли имзо тўплаш учун устав ва дастурларимизнинг аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли, партиямиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг маълумотлар беришга эътибор қаратаяпмиз".

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ Ўзбекистондаги президентлик сайловига кузатувчиларини юборади
"Мамлакатимизда сайловлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ҳамда халқаро демократик меъёр ва қоидаларга амал қилинган ҳолда очиқлик, ошкоралик шароитида ташкил этилмоқда, – дейди Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгаши марказий аппарати бўлим мудири Ф.Эшонқулов. – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияга сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо варақалари берилган кунданоқ ушбу жараённи юқори савияда ташкил этиш ва самарали ўтказишга доир тадбирлар белгиланди. Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг барча маҳаллий ва ҳудудий ташкилотларида тузилган сайлов штаблари томонидан мазкур жараёнга партиянинг бошланғич бўғинлари, жойлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари кенг жалб этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, тўпланаётган имзо варақалари топширилгач, Марказий сайлов комиссияси уларнинг тўғри тўлдирилганини текширади.

Янгиликлар лентаси
0