ШҲТ Ўзбекистондаги президентлик сайловига кузатувчиларини юборади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишШанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат байроқлари
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. 2016 йилнинг 20-23 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида ўтказилган мажлисда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши ҳамда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Мажлисда, шунингдек, 2016 йил 4-декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни амалий жиҳатдан ривожлантиришга йўналтирилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Янгиликлар лентаси
0