Округ сайлов комиссияларининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди

© ЦИК УзбекистанаЎзбекистонда президент сайловлари
Ўзбекистонда президент сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Округ сайлов комиссияларининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастуридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 25-27-сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда Президент сайлови - Sputnik Ўзбекистон
МСК: Округ сайлов комиссия аъзоларининг 36,8 фоизи хотин-қизлар
"Округ сайлов комиссияларининг мажлисларида "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастуридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ округ сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунингдек, комиссия аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланган.

Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш борасида комиссия аъзолари олдида турган муҳим, хусусан сайлов участкаларини тузишга оид вазифалар ҳам муҳокама қилинган.

Мажлисларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилиши таъкидланган. Округ сайлов комиссияларининг матбуот марказларини тузиш ҳақида қарорлари қабул қилинган.

Округ сайлов комиссиялари мажлис якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинглар ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0