Мирзиёев янги таҳрирдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади

© Sputnik / Сергей СубботинЎзбекистон президенти в.б Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти в.б Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги таҳрирдаги қонунда аёллар, вояга етмаган шахслар ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни янги таҳрирдаги "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" қонунни имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Парламенти қонунчилик палатаси вакили.

"Янги таҳрирдаги қонун умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормалари, ХМТ конвенциялари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган", — деб аниқлик киритди агентликка суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, қонунда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, Қонунга киритилган нормалар давлат органлари томонидан қонун талабларини бажаришда ҳар хил аралашувларни ва коррупцияни олдини олиш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва ишловчи ходимларни меҳнат шароитларини доимий равишда яхшилашга ҳамда уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган.

Ўзбек милиционери - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев милиционерлар тўғрисидаги қонунни имзолади
Янги Қонунда шунингдек жамоавий ҳимоя воситалари, зарарли ишлаб чиқариш омили, иш ўрни, ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, касб касаллиги, меҳнат шароитлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатда майиб бўлиш, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари, хавфли ишлаб чиқариш омили, шахсий ҳимоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилган.

Қонун лойиҳаси 2016 йилнинг 10 мартида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2016 йилнинг 25 августида Сенат томонидан тасдиқланган. Қонун расман нашр қилинганидан бошлаб 3 ой муддат ичида кучга киради.

Мазкур Қонуннинг қабул қилинишида:

— меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида давлат органларининг вазифалари белгиланди ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулияти оширилиши;

— меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этишга имкониятлари етмаган кичик корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш аутсорсинг асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (тадбиркорларни) жалб қилиниши;

— ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш ҳамда камайтирилиши ташкилотнинг иқтисодий ҳолатини ўсишига сабаб бўлади, иш берувчиларнинг меҳнат муҳофаза қилишни ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини аудит қилиш механизми жорий этилиши;

Меҳнат вазири ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказади

— ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахсларни ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиланиши;
— меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилди ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланиши назарда тутилди;

Бундан ташқари ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриш бориш белгиланган.

Қонунда меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестацияси, Меҳнат шароитлари давлат экспертизаси талаблари ҳам киритилган бўлиб, бу меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказиш орқали ходимларга зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар ҳамда компенсациялар берилишининг тўғрилигини, ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолаш мақсадида амалга оширилиши белгиланиб қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0