ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тадбирга республиканинг барча ҳудудларидан оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилган бўлиб, журналистлар вазирлик фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб олишлари мумкин, дея хабар бермоқда kun.uz.
Тадбирда Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов йиғилганлар билан мулоқот қилади.
Ташаббус Ўзбекистондаги давлат органлари орасида илк марта амалга оширилмоқда.
Онлайн матбуот анжуманида иштирок этишни истаган журналистлар олдиндан вазирлик ахборот хизматининг электрон почтаси — press@mehnat.uz га исм-шарифлари ва фаолият юритаётган ОАВ номини ёзиб хат юборишлари мумкин. Матбуот анжумани Меҳнат вазирлигида 19 май куни соат 9:00да бошланади.