ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бош Ассамблея 71-сессия раиси Питер Томсон ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, ҳурмат бажо келтириш билан тадбирни очди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.
Хабарда айтилишича, Пан Ги Мун ўз нутқида Ислом Каримов оиласи ва Ўзбекистон халқига самимий таъзия билдирган.
Мен Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва, шу жумладан, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказнинг Ўзбекистон ва унинг атрофида тинчлик, тараққиёт ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида мамлакат билан яқин ҳамкорликни давом эттириш тарафдори эканлигини тасдиқлайман.
Ислом Каримовнинг бевақт ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан менинг чуқур таъзиямни яна бир бор қабул қилгайсиз", — деб таъкидлаган ўз нутқида Пан Ги Мун.
Йиғилиш чоғида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча бешта минтақавий гуруҳи (Осиё, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб минтақаси, Ғарбий Европа) вакиллари иштирок этган. Унда делегатлар Ўзбекистон ҳукумати ва халқига чуқур ҳамдардлик билдирар экан, Ислом Каримов ўз давлатининг хақиқий етакчиси экани ва замонавий ўзбек давлати тарихидаги улкан муваффақиятлар унинг номи билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидладиганлар.
Шунингдек, Ўзбекистон Ислом Каримов раҳнамолигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга имконият яратувчи ташқи сиёсатни олиб боргани ҳам алоҳида қайд этилган.