ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мажлиси Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ҳурматига бир дақиқа сукут сақлаш билан очилади, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.
Тадбир чоғида БМТ беш минтақавий гуруҳи (Осиё мамлакатлари, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Гъарбий Европа гуруҳлари) номидан, шунингдек, мезбон мамлакат сифатида АҚШ ҳамда Ўзбекистон делегацияси томонидан чиқишларнинг тингланиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: БМТ Бош Ассамблеяси таркибига дунёнинг 193 мамлакати киради.