Эскперт: Мирзиёев ҳокимиятни ўзига мослаштиришга киришди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Абдулла Ориповнинг ҳокимиятга қайтарилишини - кутилган одим, - дейди экперт. - Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, негаки у Мирзиёев кўмагида мартабага эришган инсон, бир сўз билан айтганда Шавкат Миромоновичнинг одами. Айнан Абдулла Орипов кейинчалик Рустам Азимовнинг ўрнини эгаллаши мумкин".

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳокимият тепасида амалга оширилган ўзгаришлар, бу ҳали бошланиши, деб ҳисоблайди Спутник мухбири билан исми сир тутилиши шарти билан суҳбат қуришга рози бўлган ўзбек сиёсатшуносларидан бири.

Аждар Куртов - Sputnik Ўзбекистон
Куртов: сайловларда Мирзиёевнинг реал оппонентлари бўлмайди
Сиёсатшуносга кўра, бу давлат машинасида кечаётган ўзгаришларнинг фақатгина бизга кўринган қисми, холос.

"Тахминан бир йил олдин барча давлат органлари ёппасига ўзларида фаолият юритаётган ходимларнинг анкеталарини уларнинг суратлари билан бирга, ҳатто, қариндошларининг қисқача таржимаи-ҳолини қўшган тарзда куч органларига топширган эди. Ўша пайтдаёқ энг ишончлилар танлаб олинган, айни вақтда эса бу жараён тўлиқ ишга туширилган, давлат органларининг энг муҳимлари ҳамда тузилмалар сайловларга қадар тозаланади, кейин эса навбат бошқаларга ҳам етиб келади", — деб таъкидлади эксперт.

"Абдулла Ориповнинг ҳокимиятга қайтарилишини, — дейди экперт. — Кутилган қадам деб ҳисоблаш мумкин. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, негаки Орипов Мирзиёев кўмагида мартабага эришган инсон, бир сўз билан айтганда унинг одами". Экспертнинг фикрига кўра, айнан Абдулла Орипов энг муҳим ўринларда кейинчалик Рустам Азимовнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Экспертга кўра, 2012 йилда Ўзбекистонда Россиянинг "МТС" компанияси активлари ва мол-мулки қўлга олиниши билан боғлиқ жанжалдан кейин Мирзиёев ён беришга ва Ориповни лавозимидан олишга мажбур бўлган эди. Аммо шу билан бирга бу ҳаракатлар ортида Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг қизи Гулнора Каримова турганини, ўша вақтда Бош вазир ўринбосари, ахборотлаштириш тизими ва телекоммуникациялар комплекси раҳбари бўлган Орипов "емаган сомсасига пул тўлашга мажбур бўлгани"ни ҳамма биларди.

Шавкат Мирзиёев ҳукумат таркибини ўзгартиришни бошлади
"Орипов яхши бошқарувчи, у 10 йилдан ортиқ муддат (2002-2012 йй.) фақатгина Бош вазир ўринбосари бўлибгина қолмай, шу билан бирга 2005 йилдан 2009 йилгача ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигини бошқарган. Агар у ўша вақтларда ўз лавозимида қолганида эди, бугунги кунда Азимовнинг юлдузи ҳозиргидек ёрқин порламаслиги аниқ эди", — деб ҳикоя қилади суҳбатдош.

"Яна бир қизиқ жиҳати шуки, — деб таъкидлайди эксперт. — Орипов ўз вақтида МДҲ бўйича ҳамкорлар билан алоқани йўлга қўйиш учун жавоб берар эди. Демак, у, халқаро муносабатларда анча тажрибали сиёсатчи, Мирзиёевга эса айни дамда худди шундай инсон керак. Қолаверса, барча ташқи алоқалар сўнгги йилларда Рустам Азимов орқали ўтган, бўлғуси президент эса, у шубҳасиз Мирзиёев бўлади, ўзи олдида бундай кучли рақибга тоқат қилмаслиги аниқ", — деб таъкидлайди сиёсатшунос.

Юқоридаги гаплар саккиз йиллик йўқолишдан сўнг яна сиёсатга қайтган Рустам Қосимовга ҳам тегишли. У узоқ вақтлар республика олий ва ўрта махсус таълим вазири сифатида фаолият юритди, кейинчалик Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиб, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган эди.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, у ҳам халқаро масалаларда улкан тажрибага эга, сабаби, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги масалалари бўйича Ўзбекистон миллий мувофиқлаштирувчиси бўлган.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Мирзиёев барчага уйда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди

2008 йилда эса Гулнора Каримова, ҳамда бир қатор кланлар илгари сурган янги "номзодлар" билан юзага келган келишмовчиликлар туфайли саҳнани бўшатишга мажбур бўлган.

"Бу одамлар Мирзиёев гвардиясининг эски аскарларидир. Мирзиёев улар билан бирга ҳокимият тепасига келган, ва уларгагина ишониши мумкин. Айнан мана шу одамлар ёрдамида у янги сиёсий устунни барпо этади. Мирзиёев ўзининг одамларини ҳозирда ривожлантириш лозим бўлган энг муҳим йўналишларга раҳбар этиб тайинлайди. Бу энг аввало МДҲ доирасида ечими топилиши лозим бўлган эски муаммолар ҳамда, табиийки, Ўзбекистон ичида ижтимоий барқарорликни яратиш масалаларидир. Бу соҳаларда бир қатор жиддий ўзгаришларни амалга ошириш лозим бўлади, чунки мухолифатчилар ва радикал исломчилар айнан шу йўналишларда босим ўтказадилар", — дея ўз фикрига якун ясади эксперт.

Янгиликлар лентаси
0